Январ 20, 2022 16:24 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти : Эрон Россия билан алоқаларини кенгайтиришга тайёр
    Эрон президенти : Эрон Россия билан алоқаларини кенгайтиришга тайёр

Эрон президенти Иброиҳм Раисий Россия Думасида сўзлаган нутқида, Эрон Россия билан алоқаларини ривожлантириш ва кенгайтириш учун зарур ирода ва тайёргарликка эгадир деб таъкидлади.

Бугун Эрон президенти  Иброҳим Раисий  Россия Думасидаги чиқишида, Эрон ва Россия  алоқаларини кўп томонлама ва икки томонлама алоқларани кучайтириш  икки халқ иқтисодиётини мустаҳаланшиши ва минтақа халқаро хавфсизлигини юксалтиришига сабаб бўлади деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида  Эрон дунёнинг барча давлатлари айниқса, қўшни даватлар ва унинг иттифоқчилари билан максимал даражада ўзаро ҳамкорлик қилишга интилади ва бу ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларнинг мақсади ва асоси халқларнинг ўзаро манфаати ҳамда " маданиятли ва цивилизацион халқаро жамият" шаклланишининг кучайтиришдир 

Эрон президенти шунингдек Теҳрон ва Москванинг Суриядаги муваффақияттли ҳамкорлик модели Сурия халқи ва ҳукумати қаршиликларининг давоми бўлиб, мамлакатлар мустақиллигини кафолатида ва минтақалар хавфсизлигини мустаҳкамлайди деб аниқлик киритди.

Иброҳим Раисий  терроризмга қарши кураш зўравон қудратларга қарши урушнинг бир қисмидир, чунки терроризм  зўравон қудратларнинг маҳсулотларидан иридир деб эслатди.

У  зўравонлик стратегияси мағлуб бўлган ва АҚШ  энг кучсиз ва заиф вазиятидадир ва  мустақил давлатлар қудрати тарихий ўсишга давом этмоқда деб эълон қилди.

Эрон президенти  АҚШнинг террорчилар билан  ёвуз ва шайтоний иттифоқчилиги бутун дунёга хусусан Суриядан Афғонистонгача бўлган Ғарбий Осиё халқларига яққол аён. Ҳозир эса такфирий террорчиларни Кавказдан Марказий Осиёга янги фаолиятларига жўнатиш бўйича мураккаб режалари ҳам мавжуд деб қайд этди.

Эрон ислом республикаси президенти,  НАТО мустақил давлатларнинг турли манфаатларига таҳдид соладиган  янги ҳаракталар билан   турли географик ҳудудларига  нуфузини кенгайтиришни режалаштирган деб  изоҳлади.

 

Ёрлиқ