Январ 31, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби муаззам раҳбари Имом Хоманаий муқаддас Имом Ҳумайний марқади ва шаҳидлар гулзорини  зиёрат қилди
    Ислом инқилоби муаззам раҳбари Имом Хоманаий муқаддас Имом Ҳумайний марқади ва шаҳидлар гулзорини зиёрат қилди

Ислом инқилоби муаззам раҳбари бугун тонгда, фажр ўн кунлигининг бошланиши арафасида Ислом инқилоби асосчиси мақбараси ва Беҳишти Заҳродаги шаҳидлар гулзорига ташриф буюрдилар.

Ислом инқилобининг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий фажр ўн кунлиги  ва ислом инқилобининг шонли ғалабасининг қирқ уч йиллиги арафасида бугун (душанба) тонгда Ислом инқилобининг буюк асосчиси зиёратгоҳига ташриф буюрдилар ва намоз ва Қуръон ўқиб, буюк имомнинг ёдини хотирладилар.

Ислом инқилоби Олий Раҳбари шаҳидлар Беҳешти, Ражаи, Баҳонар ва 1981-йил 28-июл воқеаси шаҳидлари қабрларида ҳам бўлиб, Аллоҳ таолодан уларнинг даражаларини баланд қилишини сўради.

Сўнгра Оятуллоҳ Хоманаий шонли шаҳидлар гулзорига ташриф буюриб, Ислом ва Эрон ҳимоячиларининг муқаддас руҳларига ҳурмат бажо келтирди.

1979-йил 1-февралда Эрон Ислом Республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний ўн беш йиллик сургун ва сургундан сўнг халқнинг қизғин кутиб олишлари остида Исломий Эрон ҳудудига қадам қўйди.

Имом Хумайнийнинг Эронга келишидан ўн кун ўтиб, 1979-йил 11-февралда Эроннинг улуғвор ислом инқилоби ғалаба қозонди. Шу сабабли, 12-баҳман, яъни Имом Ҳумайний Эронга келган кундан Ислом инқилоби ғалаба қозонган кун бўлмиш 22-баҳмангача “Фажр ўн кунлиги” деб номланади. Ҳар йили бу кунларда Ислом инқилоби ғалабасига бағишланган тантаналар ва махсус маросимлар ўтказилади.

Ёрлиқ