Ислом Инқилоби муаззам Раҳбарининг Оятуллоҳ Софий Гулпоягоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик мактуби
Ислом Инқилоби муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Софий Гулпоягоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Муаззам раҳбар девони ахборот базасига кўра, Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий оятуллоҳ олиймақом фақиҳ ва теран маржаъ бўлмиш ҳожи шайх Лутфуллоҳ Софий Гулпоягоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдириб нома йўллади.
Ислом Инқилоби муаззам Раҳбарининг хабарида айтилишича, Оятуллоҳ Софий Гулпоягоний Қум дорул-фунунининг устунларидан бири ва ўша илмий маконда кўзга кўринган илмий ва амалий уламолардан ва энг тажрибали диний олим эди.
Ислом инқилоби муаззам раҳбари ўз мактубида, Оятуллоҳ Софий Гулпоягонийни марҳум Оятуллоҳ Боружердий даврида ушбу буюк устознинг энг етук шогирдларидан бири ҳисобланганини, марҳум Оятуллоҳ Сеййид Муҳаммад Ризо Гулпайгоний даврида унинг илмий ва амалий маслаҳатчиси бўлганини ва инқилоб даврида эса Имом Хумайний раҳимаҳуллоҳнинг энг ишончли кишиларидан бири бўлганини таъкидладилар.
Оятуллоҳ Хоманаий ўз мактубида қўшимча қилдилар: Оятуллоҳ Софий Гулпоягоний кўп йиллар давомида конституциявий кенгашнинг асосий устуни саналганлар ва шундан сўнг у киши инқилоб ва мамлакат масалалари ҳақида доим меҳр ва масъулият билан гапирган ва кўп марта ўз фойдали фикрлари ва ўгитлари билан мени огоҳ этганлар.
Ислом инқилоби муаззам раҳбари шоирлик истеъдоди, тарихий хотира, ижтимоий масалалар билан шуғулланишни бу қадимий ва олижаноб дунё шахсининг бошқа жиҳатлари деб билдилар ва у кишининг вафоти мамлакат диний ва илмий жамоатчилиги учун бахцизлик эканлигини таъкидладилар