феврал 05, 2022 14:21 Asia/Tashkent
  • Эрон Пастер институти раҳбари: Пасто Кувек вакцинаси Омикрон штаммига қарши 100% иммунитет беради
    Эрон Пастер институти раҳбари: Пасто Кувек вакцинаси Омикрон штаммига қарши 100% иммунитет беради

Эрон Пастер институти раҳбари таъкидлади: Пасто кувек ваксинасининг инъекцияси Омикрон штаммига қарши 100% иммунитет ҳосил қилади ва бу ваксина катталар ва болалар томонидан фойдаланиш учун лицензияланган.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Пастер институти раҳбари Алиризо Биглери бугун (шанба) шундай деди: “Пасто кук коронага қарши энг хавфсиз ваксинадир”.

Эрон Пастер институти раҳбари қўшимча қилди: “Пасто кувек Кубада бета вариантига ва Эронда делта вариантига қарши синовдан ўтказилди ва 96% иммунизацияга эга.

Пасто кувек ваксинасининг ишлаб чиқариш қуввати ҳозирда мамлакатда ойига беш миллион дозага етганини билдирган Биглери, бу ваксинанинг икки дозасини киритиш болалар учун етарли эканлигини, катталарда эса уч дозани ҳам қўллаш кераклигини таъкидлади.

Корона вируси авж олгандан сўнг, эронлик мутахассислар хорижий ишлаб чиқарувчиларни кутмай, ўз имкониятлари ва билимларидан келиб чиқиб, мамлакат ичида ваксиналарни ишлаб чиқдилар.

Пасти кувек ваксинаси Эрон-Куба вакцинаси сифатида Эрон ва Куба ўртасидаги ўзаро фаолият ва ҳамкорлик натижасидир.

Эронда Пастер институти Эрондаги энг қадимги эмлаш маркази ва дунёдаги энг муҳим ваксина ишлаб чиқариш институтларидан бири сифатида ваксина ишлаб чиқариш соҳасида ўз тадқиқот ва илмий ишини бошлади. Шунингдек, Кубада ҳам Финлай муассасаси ваксина ишлаб чиқариш бўйича энг муҳим мажмуалардан бири сифатида ўз фаолиятини олиб борди.

Ваксина иккита дозани ва битта кучайтирувчи дозани ўз ичига олади.

Ёрлиқ