Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш кўпайишига умид билдирилди
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси икки давлат ўртасидаги савдо айирбошлаш ҳажми ошишига умид билдирди
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Нирабодий Эрон ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллиги муносабати билан “Маҳалла” ва “Ўзбекистон 24” ва “Ҳақиқат Тошкент” радиостансияларида журналистларга берган интервюсида шундай деди:Умид қиламанки, яқин келажакда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки миллиард еврога етади.
Нирабодий сўнгги бир неча йил ичида икки дўст ва қардош давлат – Эрон Ислом Жумҳурияти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги алоқалар турли соҳаларда ва барча жабҳаларда кенгайиб бораётганини қўшимча қилди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси 2021-йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 75 фоизга ўсиб, 430 миллион долларга етганини маълум қилди.
Ҳамид Нирабодий Эрон ташқи сиёсати ҳукмронлик қилмаслик ва гегемонликни инкор этиш, мусулмонлар бирлиги ва мазлумларни ҳимоя қилиш тамойилига асосланган дунёдаги энг мустақил институтлардан бири бўлиб, Эрон ислом Жумҳурияти ташқи алоқаларида қўшниларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади.