Хатибзода: Эрон Вена музокараларида Ғарбдан жавоб кутмоқда
(last modified Mon, 14 Feb 2022 15:03:29 GMT )
феврал 14, 2022 20:03 Asia/Tashkent
  • Хатибзода: Эрон Вена музокараларида Ғарбдан жавоб кутмоқда
    Хатибзода: Эрон Вена музокараларида Ғарбдан жавоб кутмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди: Вена музокараларида боши берк кўчага кириб қолгани йўқ ва Эрон Ғарбдан жавоб кутмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода душанба куни журналистларга Вена музокаралари ҳақида шундай деди:Қолган масалалар бўйича музокаралар давом этмоқда ва АҚШ ва Европанинг уч давлатининг иродаси қанчалик кучли бўлса, келишувга эришиш учун масофа шунчалик қисқаради.

Эрон дипломатик корпуси матбуот котиби шамсий Янги йил олдидан ва феврал ойининг охиригача келишувга эришиладими, деган саволга жавобан: Агар Европа томони ва АҚШ Эрон ташаббусига ядровий битим доирасида жавоб берса ва Эрон Ислом Жумҳурияти столга қўйган миллат ҳуқуқлари ва мантиққа риоя қилинса, феврал ойининг охирига ҳожат йўқ ва шартнома имкон қадар тезроқ эълон қилиниши мумкин.

Эронлик юқори мартабали дипломат таъкидлади: Келишув муддати АҚШ ва Ғарбнинг иродасига тўғридан-тўғри боғлиқ; Бу келишув бошқа томоннинг сиёсий қарорларини кутмоқда.

Эрон қандай кафолатлар излаётгани ҳақидаги саволга жавобан, Эрон дипломатик корпуси матбуот котиби шундай деди: Қўшма Штатлар ишончли эмас ва у яна халқаро ҳуқуқ ва халқаро тизимларни масхара қилмаслиги учун объектив кафолатлар бериши керак.

Хатибзода Украинадаги сўнгги ўзгаришлар ва мамлакатда яшовчи эронликлар учун кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам гапирди: Эрон Украина-Россия муносабатларидаги кескинликнинг кучайишидан хавотирда ва Украинадаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби таъкидлади: Украина ва Россия билан яхши муносабатларга эга давлат сифатида Эрон икки томонни ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлайди.

Ёрлиқ