Эрон ТИВ раҳбари: иккинчи томон музокараларда амалий иродасини кўрсатиши керак
(last modified Sat, 19 Feb 2022 07:22:53 GMT )
феврал 19, 2022 12:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: иккинчи томон музокараларда амалий иродасини кўрсатиши керак
    Эрон ТИВ раҳбари: иккинчи томон музокараларда амалий иродасини кўрсатиши керак

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби билан учрашганида бошқа томон музокараларда ўзининг амалий иродасини намоён қилиши лозим деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашганида, музокаралар жараёнида олға силжиш аҳамиятлидир, аммо ҳозиргача бошқа томон айрим асосий мавзуларда  Эроннинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдаги баъзи муҳим масалалар бўйича жиддий сиёсий қарорлар қабул қилиши ва амалий иродасини кўрсатиши шарт деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, Афғонистонда барча сиёсий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузилиши  бу мамлакат муаммоларига ечим топишда муҳим ва жуда самаралидир деб таъкидлади.

У шунингдепк  биз  Афғонистоондан Эронга қочқинлар оқимининг давом этаётганидан ҳамда минтақа ва жаҳон барқарорлиги ва хавфизлигига таъсир этувчи терроризм, қочқинликлар, наркотик моддалар ишлаб чиқариш ва савдосини ошиш хавфсига дуч келаётганидан хавотир билдирди.

Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда, Яман масаласини кескин нуқтасига етгани, инқирозни эса сиёсий йўл билан ҳал қилиш ва Яманда гуманитар фалокат давом этишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни максимал даражага ошириш лозимлигини қўшимча қилди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  ҳам бу учрашувда,  Эрон манфаатларини таъминлаш ва музокараларда қатнашаётанлар томонидан тезроқ келишувни ижро этилиши учун барча томонлар қабул қиладиган бир келишувшга эришишни кутмоқдамиз деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ