Теҳрон жума намози хутбалари
-
Ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Яман ва минтақада Ол сауд режими содир этаётган жиноятлари қаршисида халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганини қаттиқ қоралади.
Теҳрон жума намозининг бугунги муваққат имом хатиби ҳужатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий, Яманда Ол сауд режимининг жиноятлари ва бу тажовузкор режим томонидан бегуноҳ яманликларни оммавий қирғин этилаётгани жумладан Саудий Арбистон режими армияси қирувчи учоқлари томонидан Санода ўтказилиши чоғида дафн маросимини нишонга олинганига ишора қилиб, Яманда содир этилаётган жиноятлар қаршисида халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганини кескин қоралади. Ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий шунингдек, ушбу шармандаларча сукутлар инсон ҳуқуқини ҳимоя этишни иддао қиладиганлар ва БМТ обру- эътибори учун жуда салбий таъсирини етказган деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби хутбалари давомида, Яман ва минтақада Ол сауд тажовузкор режимининг бегуноҳ инсонлар хусусан болаларни оммавий қирғин этаётгани Ғазо ва Ливанда сионистик режим томонидан болаларни оммавий қирғин этилишининг давомидир деб айтди. У шунингдек Ол сауд режими Ўрта Шарқ минтақасида АҚШнинг ёвуз ва шум фитналарига шеригдир деб таъкидлади.
Ҳужатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий хутбаларида Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳаво кучларининг қудрати " Иқтидори ҳавоий фидоиёни ҳарими вилоят" яъни " Вилоят ҳарими фидоийларинниг ҳаво кучларининг қудрати" унвон остидаги 6 чи ҳарбий машғулотларига ишора қилар экан, ушбу ҳарбий машғулотларни минтақа халқлари учун дўстлик мурожаатига эга бўлиб аммо Эрон ислом жумҳурияти мудофаа қудрати қаршисида турганлар учун огоҳантиришдир деб аниқлик киритди.