феврал 21, 2022 11:14 Asia/Tashkent

Эрон президенти Теҳрон давлати барча Марказий Осиё республикалари хусусан Ўзбекистон билан алоқалар даражасини ошиб бораётганини олқишлайди деб айтди.

Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий  Теҳронда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовни қабул қилгнаида  икки мамлакат ўртасида турли тармоқларда айниқса саноат, транспорт, энергетка, туризм алоқаларни кенгайтириш имкониятларига тўхталиб, бугунги кунда икки давлат президентларининг сиёсий иродаси муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва чуқурлаштиришга асосланиб барча имкониятларни ишга солган ҳолда икки мамлакат равнақи йўлида улкан қадамлар ташлашга бел боғлаймиз деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида икки мамлакатнинг умумий имкониятлари ва потенсиаллари икик халқ ва минтақа халқларининг манфаатларини таъминлаш йўлида бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Эрон ислом республикаси президенти Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги чуқур илдиз отган тарихий ва маданий муштаракликларга тўхталиб, икки халқ ўртасидаги маданий алоқалар ва ўзаро ҳамкорликларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, буни бошқа соҳаларда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожланитирш учун яхши замин сифатида баҳолади.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, бу мамлакат Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳам бу учрашувда ва икки давлат президентларининг Туркманистондаги учрашувидан сўнг Тошкент ҳукумати дарҳол икки томонлама муносабатларни ривожлантииш бўйича " йўл харитаси" ишлаб чиққанини маълум қилди.

 У шунингдек Ўзбекистон президентининг топшириғига кўра, алоқаларни ҳар томонлама ривожантириш бўйича " Йўл харитаси" ни амалга ошириш йўлларини кўриб чиқиш ва якунлаш учун ушбу ташрифимга иқтисодиёт мутасадилари ва хусусий сектор фаолларидан иборат юқори даражадаги делегация ҳамроҳлик қилади деб қўшимча қилди.

Сардор Умурзоқов икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар ошганини эслатиб, Тошкент ҳукумати Теҳрон билан турли соҳаларда жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланииш, сармоявий, транспорт-транзит, маданий алоқаларни чуқурлаштиишга қатъий қарор қилганини деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ