Шамхоний: минтақада мағлуб бўлган АҚШ шериклари бошқаларни айблашга уринишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i6979-Шамхоний_минтақада_мағлуб_бўлган_АҚШ_шериклари_бошқаларни_айблашга_уринишмоқда
Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби минтақадаги АҚШнинг иттифоқчилари Яманда кетмакет ва шармандаларча мағлубиятидан сўнг, содир этган жиноятлари учун масъулиятни зиммага олмай бошқаларни айблашга ҳаракат қилишмоқда деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:48:07+00:00 )
октябр 21, 2016 18:40 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний
    Али Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби минтақадаги АҚШнинг иттифоқчилари Яманда кетмакет ва шармандаларча мағлубиятидан сўнг, содир этган жиноятлари учун масъулиятни зиммага олмай бошқаларни айблашга ҳаракат қилишмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний  сўзлаган нутқида,  АҚШ давлат масъуллари Қизил денгиздаги АҚШ ҳарбий кемаларига қарши Эрон армиясининг эҳтимолий ракета ҳужуми борасида шундай бир ҳолда ўз нуқтаи назарини баён этмоқдаки,  Яманда Вашингтон давлатининг иттифоқчилари кетмакет мағлуб бўлиб Яман халқи томонидан қаттиқ тақирланмоқда. Шу сабабдан улар Яманда содир этган уруш жиноятлари учун масъулиятни ўз зиммасидан олиб ташлаш  мақсадида Эронни айлбашга уринишмоқда деб аниқлик киритди.

Шамхоний шунингдек  Эрон ислом жумҳурияти минтақанинг мазлум халқини ҳимоя этишни давом эттиради ва ҳатто бевосита тарзда давлатлар ва ё халқларни ҳимоя этганида ҳам уни  ошкора баён этаверади деб айтди.