Эроннинг Евроосиё билан савдо ҳамкорликлари ҳажми 5 миллиард доллардан ошди
Эроннинг Халқаро Божхона ҳамкорилклар идораси бош директори Эрон мамлакатининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо-иқтисодий ҳамкорликлари ҳажми 5 миллиард доллардан ошганини хабар қилди.
Эрон Халқаро Божхона ҳамкорликлари идораси бош директори Ҳусейн Кохкий Эрон мамлакатининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан ташқи савдоо ҳажми йилнинг ўтган ҳижрий- шамсий 1400 йилнинг 11 ойида 5 миллиард 34 миллион 94 минг долларга етгани ва бу эса ўтган йилнинг шу даврига қараганда, 48 фоиз кўп эканлигини маълум қилди.
Ҳусейн Кохкий ўз сўзларида, жорий ҳижрий -шамсий йилнинг 11-ойида Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларга экспорти 1 миллиард 84 миллион 424 минг доллардан ошиб, ўтган йилнинг шу даврга нисбатан 15 фоизга ошганини кўрсатмоқда деб изоҳлади.
Эрон Халқаро Божхона ҳамкорилклари идораси бош директори шунингдек Эрон мамлакати Россияга 547 миллион 918 минг доллар, Арманмистонга 278 миллион 726 минг доллар, Қозоғистонга 167 миллион 466 минг доллар, Қирғизистонга 74 миллион 83 минг доллар ва Белорусга 16 миллион 229 минг доллар маҳсулотларни экспорт қилиб шунингдек худди шу даврда Евроосиё мамлакатларида импорт қилган маҳсулотлар ҳажми 95 фоизга ошиб 3 миллиард 949 миллион 669 минг долларга етганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Қозоғистон, Белорус, Арманистон ва Қирғизистон Евроосиё Иттифоқига 5 та аъзо давлатлар ҳисобланади.