март 01, 2022 15:40 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Украина инқирозининг илдизи АҚШ мафия режимининг инқироз яратувчи сиёсатига бориб тақалади
    Инқилоб Раҳбари: Украина инқирозининг илдизи АҚШ мафия режимининг инқироз яратувчи сиёсатига бориб тақалади

Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси бугунги кунда замонавий жаҳолатнинг аниқ ва тўлиқ намоён бўлиши АҚШ мафия режимидир ва у моҳиятан инқироз яратувчи ва инқрозда яшовчи режимдир деб айтдилар.

Бугун Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ислом азиз пайғамбари беъсат ё ўзи пайғамбарликка мушарраф бўлгани муборак санаси муносабатида,  АҚШ режимни бугунги дунёда модерн жаҳолатнинг яққол ва тўлиқ намунаис сифататида баҳолаб, АҚШ режими инқироз яратувчи ва инқирозда яшовчи бўлиб , моҳияти мафия тузумидир ва унинг ичида сиёсий, иқтисодий ва қуролли мафиялар бутун дунё бўйлаб инқирозларни тарқатилиши билан машғул деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий нутқини бошқа томондан  АҚШ сиёсатларини назорат қилиш ва бошқаришда мафия тармоқларининг самарали ролига ҳам тўхталиб, бу мафия гуруҳлари ҳатто АҚШ президентларини ҳокимиятга келиши ва уларни четлашишига рол ўйнашади ва нобуд бўлмаслиги учун дунёнинг турли бурчакларида инқирозлар яратиш ва инқироз марказларини ташкил этишга эҳтиёж ҳам сезади деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари  сўнгги йиллардаги инқирозлар ҳамда ИШИД каби террорчи гуруҳини пайдо бўлишини  АҚШ мафиоз режимини инқироз яратуви сиёсатларининг бошқа қисми эканлигини баён этиб,  улар ўргатган ит яъне ўзлари ҳам ташкил қилишини тан олган,  ИШИД террорчи ташкилоти  бегуноҳ инсонларни бошидан танасидан жудо қиларди  ва ёки триклайин ёқиб юборарди ва ёки сувга чўктирарди ва АҚШ қурол заводлари эса бу жиноятлардан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилади деб аниқлик киритдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари, шунингдек  Украина инқирозини ҳам АҚШ сиёсатининг натижаси эканлигини таъкидлаб, бугун Украина АҚШнинг инқироз яратувчи сиёсатининг қурбони бўлди, чунки айнан АҚШ Украинанинг ички ишларига аралашиб митинглар уюштириб, рангли тўнтаришлар уюштириб бу вазиятни шу даражага келтирди. Шунингдек АҚШ сенаторларини мухолифат митингларда қатнашиши ва  давлатларини алмаштириши бу мамлакатни ушбу вазиятга келтирди деб эслатдилар.

Ул Ҳазрат, Эроннинг урушга қарши позициясини таъкидлаб, Эрон мамлакати урушга , одамларни ўлдиришга ва дунёнинг исталган нуқтасидаги халқларга тегишли инфратузилмаларини вайрон бўлишига қарши деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий, АҚШнинг инқирозлар яратиши намуналарига ҳам ишора қилиб, АҚШ Сурия шарқида нима қиляпти? Нега улар Сурия нефтини ўғирлашмоқда? Нима учун Афғонистонда халқнинг миллий бойлиги талон -тарож қилинмоқда, тортиб олинмоқда? Нега АҚШ Ғарбий Осиёда сионистларнинг  кечаю кундуз жиноятларини ҳимоя қилади ва бу инқирозларни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун эканлигини иддао қилмоқда, деб айтдилар.

 Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек  Яман халқига қарши жиноятларни  Ғарб ва АҚШнинг қарама-қарши ҳатти-ҳаракатларини яна бир намунаси эканлигини баён этиб, Яман халқи 8 йилдан бери бомбардимон қилинмоқда, бироқ Ғарб даватлари нафақат уни қорагани йўқ, балки  халққа қарши жиноятларни ўзлариниг ОАВ, тил ва ҳатто амалий ёрдами билан қўллаб -қувватлашмоқда деб хулоса қилдилар.

 

Ёрлиқ