Тошкентда Эрон ва Ўзбекистон Миллий хавфсизлик кенгашлари котибларининг учрашуви бўлиб ўтди +видео
Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Теҳрон ва Тошкент давлатларининг икки томонлама ва минтақавий масалаларда қандай қатнашишшларини муҳокама қилишди.
Бугун Эрон Миллий хавфизлик олийй кенгаши котиби адмирал Али Шамхоний, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, билан учрашганида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёидаги муҳим геополитик позицияси ва бу мамлакатнинг минтақа хавфсизлиги ва ҳамкорликларидаги махсус ўрнига ҳам тўхталиб, минтақада терроризм ва экстремизм тарқалишини олдини олиш каби масалалар икки мамлакатнинг умумий хавфсизлик масалаларидандир дея изоҳлади.
Али Шамхоний бу учрашувда Эрон ва Ўзбекистоннинг Афғонистон билан умумий чегаралари эса муаммоларини ҳал қилиш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун ҳамкорликларни кучайтиришни талаб қилаётганини эслатди.
Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши Бош котиби шунингдек Теҳрон ва Тошкент давлатлари ўртасидаги иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини янада жадаллашишга умид билдириб, қувонарлиси икки мамлакат президентларининг хоҳиш-иродаси билан иқтисодий ҳамкорлик 70 фоизга ўсди ва бу тенденция бундан кейин ҳам камида 1 миллиард долларга ўсишига эришилади деб таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳам сиёсий, иқтисодий, транзит ва хавфсизлик тармоқларида икки томонлама алоқаларни максимал даражада ошириш бўйича икки давлат юқори мансабдор шахслари эришган келишувларни амалга оширишни тезлаштириш зарурлигини баён этиб, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибининг Ўзбекистонга таширфи икки мамлакат ўртасидаги ривожланаётган муносабатларни жадаллаштириш, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорликларни йўлга қўйишга муҳим рол ўйнаши мумкин деб эълон қилди.
Виктор Маҳмудов сўзларининг бошқа қисмида Эроннинг ШҲТга аъзолигидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик ташкилотнинг амалдаги раиси сифатида Эроннинг бу ташкилотга доимий аъзо бўлиши учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.