Эрон Ўзбекистон билан технология соҳасида ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр
Эрон президентининг илм-фан ва технология бўйича ўринбосари Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири билан учрашганида Халқаро алмашинув ва алоқалар мамлакатлар тараққиётига йўл очади ва улар ўртасидаи алоқаларни янада оширади деб айтди.
Эроннинг илм-фан ва технология бўйича вице-президенти Сурено Сатторий, Ўзбекистон иновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан мулоқотида, икки давлат ўртасида алоқалар ва ҳамкорликларни янада кенгайтириши ва лойиҳаларни белгиллаш йўллари юзасидан фикр алмашди.
Эрон президенининг ўринбосари учрашувда мамлакатлардаги технология фаоллари ўртасида кўприк яраташ ҳукуматнинг бурчи эканлигини эслатиб, Эрон турли хил иқлим шароитларга эга бўлиб, унинг инновацион ва тадбиркорлик маданияти бутунлай маҳаллий ва ички эҳтиёжлар асосида белгилланади деб изоҳлади.
Сурено Сатторий шунингдек Ўзбекистон ҳам ўзининг илмий ривожланиши учун илмий, билим ва маҳаллий эҳтиёжларидан келиб чиқан туб аҳоли ҳаётини яратишга эҳтиёж сезади деб таъкидлади.
Ўзбекистон нновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бу учрашувда сўнги йилларда Эронда илм-фан ва технология сезиларли даражада ривожланганини таъкидлаб, Ўзбекистон технология ва инновацион экотизимларни яратиш, хусусан қишлоқ хўжалиги, биотехнология ва сунъий интелект каби соҳаларда Эрон тажрибасидан фойдаланишни истайди деб қўшимча қилди.
Абдураҳмонов шунингдек биз Эрон ёрдами билан иш ўринлари яратиш ва муҳайё қилиш учун инновация ва технолигя муҳитини таъминламоқчимиз ва Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма технолигия лойиҳаларни белгиллаш бу мақсадга эришишга ёрдам беради деб эълон қилди.