Эрон ТИВ раҳбари: Россия келишувга эришиш учун тўсиқ бўлмайди
(last modified Wed, 16 Mar 2022 08:05:22 GMT )
март 16, 2022 13:05 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Россия келишувга эришиш учун тўсиқ бўлмайди
    Эрон ТИВ раҳбари: Россия келишувга эришиш учун тўсиқ бўлмайди

Эрон Ташқи ишлар вазири Россия давлатини Эронга нисбатан қўлланган золимона санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришишга тўсқинлик қилмаслигини хабар қилиб, АҚШ томони келишувга эришишда ҳаддан зиёд талаб қилишни тўхтатишига умид билдирди.

Москва шаҳида Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан матбуот конференция чоғида, Россия келишувга эришиш учун тўсиқ бўлмайди ва  Украинадаги ўзгаришлар билан Вена музокаралари ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ деб таъкидлади.

 Эрон ТИВ раҳбари Россия Вена музокараларини бошланганидан бери жуда ижобий ва конструктив рол ўйнагани учун музокараларнинг охиригача Эрон тонида бўлиб, яхши, кучли ва доимий келишувга эришишни қўллаб- қувватлайди деб изоҳлади.

 Амир Абдуллоҳиён шунингдек Украина уруши ҳақида гапириб,  Россия ТИВ раҳбари билан  Уккраинадаги ўзгаришлар ҳақида гаплашгани ва бу мамлакатдаги инқирознинг сиёсий ечимидаги сл илдизларини тушуниш орқали ҳал қилиш мумкинлгини муҳокама қилганини ҳам таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, ҳам Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан матбуот конференцияни дўстона руҳда ўтганини баён этиб, халқаро  савдо-иқтисодий соҳаларда Москва Теҳрон ҳамкорлиги лойиҳасини тайёрланаётганини маълум қилди. Ҳеч қандай ноқонуний санкциялар Эрон ва Россиянинг ривожланиб бораётган ҳамкорликлари йўйлида тўсиқ бўла олмайди деб  қўшимча қилди, деб Лавров.

Сергей Лавров ўз сўзларида, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари тартиб деган тамойилини таъкидлаётгани ва  Россия бунга қарши эканлигигига тўхталиб, Москва давлатлари БМТ низоми ва унинг тамойиларига амал қилади ва ушбу халқаро ташкилот доирасида ҳаракат қилади деб аниқлик киритди.

Россия ТИВ раҳбари  Вена музокараларига тўхталиб, Москва  комплекс ҳаракат дастурини тезда қайта тикланишини истайди ва АҚШ шартномага қайтиши ва ноқонуний санкцияларни бекор қилиши керак деб айтди.

 

 

Ёрлиқ