Инқилоб раҳбари: 1401 ҳижрий-шамсий йил " Ишлаб чиқариш, билимга асосланган ва бандлик яратиш йили" бўлади
(last modified Sun, 20 Mar 2022 17:22:59 GMT )
март 20, 2022 22:22 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: 1401 ҳижрий-шамсий йил \
    Инқилоб раҳбари: 1401 ҳижрий-шамсий йил \" Ишлаб чиқариш, билимга асосланган ва бандлик яратиш йили\" бўлади

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ҳижрий-шамсий 1401 йилнинг бошланиши муносабати билан қилган мурожаатида Наврўз байрами билан барча эронликларни табриклаб, янги ҳижрий-шамсий йилни "Ишлаб чиқариш, билимга асосланг ва бандилк яратиш йили" деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси интернет сайтининг хабар қилишича, бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ҳижрий-шамсий 1401 йилнинг бошланиши муносабати билан билдирган мурожаатида Наврўз байрамини ва коинотнинг порлоқ қуёши  бўлган Ҳазрат Бақиятуллоҳ-Маҳди  /а/нинг валодат кунларини буюк Эрон халқи, барча ҳамдил халқлар айниқса муаззам шаҳидлар ва уруш ветеранларинг оилалари, турли арсаларда хусусан илм, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва қаршилик соҳаси вакиларини табриклаб, янги ҳижрий-шамсий йилни " Ишлаб чиқариш, билимга асосланган ва бандлик яратиш " йили деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўтган йили яъне  1400 ҳижрий-шамсий йилни бошқа йиллар каби кўп  баланд -пастликларига ҳам ишора қилиб,  Эронда президент сайлови  ўтган йилнинг муҳим ва эзгу жиҳатларидан эди. Эронликлар коронавируснинг барча хавфи ва вазиятига қарамай,  сайловда қатнашиб янги давлатни тайинладилар. Мавжуд белгилларига асосан, аввалги муҳтарам  ҳукуматдан фарқли улароқ алоҳида ва халқчил давлат  бўлиб халқ орасида умидларни уйғотган деб изоҳладилар.

Ул Ҳазрат  коронавирусга қарши кураш ва вакцина билан таъминлаш натижасида қурбонларни сезиларли даражада камайганини ўтган йил -1400 ҳижрий-шамсий йилдаги бошқа муҳим мавзулардан эканлиги ва ўтган йил ҳодисаларининг кулминацион нуқтасини баён этиб, фан ва техниканинг турли соҳаларида, яъни бир қанча амалдаги вакциналарни ишлаб чиқаришдан тортиб сунъий йўлдошларни учиришигача бўлган ишлар амалга оширилди деб таъкидладилар.

Инқилоб Раҳбари  АҚШ режимини Эронга қарши максимал босимда шармандали мағлубиятини эътироф этишини жаҳон майдонидаги  Эроннинг1400  ҳижрий-шамсий йилнинг бошва ютуқлари сифатида ҳисоблаб, бу ғалабага халқнинг қаршилиги сабаб бўлди ва аслида Эрон миллати ғалаба қозонди деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий шунингдек ўтган ҳижрий -шамсий йилда дунёнинг турли бурчакларида рўй берган воқеаларни ҳам таъкидлаб, бу ҳодисаларнинг барчаси Эрон халқининг зўравон қудратларга қарши йўлини тўғрилигини кўрсатди деб айдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси "халқнинг тирикчилигидаги муаммолар, инфляция ва нарх- навони ошишини ўтган йилдаги энг аччиқ муаммолар бўлганини баён этиб,  иқтисодий муаммоларга ечим топиш мумкин ва албатта ҳал бўлиши керак ва албата муаммоларни ҳал қилишдаги шошилишлар оптимистик эмас аммо ҳижрий-шамсий янги аср-яъне 15 чи асрининг кириб келиши билан уларнинг бир қисмини ҳал этилишига умид қиламиз деб  қайд этдилар.

Ул Зот йил шиорини белгиллашдан мақсад идоралар мутассадилари ва  халқ ҳаракатини йўналтириш эканлини айтиб, баъзи йилларда йил шиори бўйича яхши натижаларга эришишлар бўлса, айрим йилларда камчиликларга йўл қўйтилди. Албатта ўтган йили “ишлаб чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва тўсиқларни бартараф этиш" йили эди ва кўп ишлар ҳам бажарилди деб  эслатдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари сўнгги йилларда ишлаб чиқариш масаласига алоҳида эътибор берилганини сабабини баён этиб ишлаб чиқариш иқтисодий муамммоларга ечим топишнинг калити ва иқтисодий қийинчиликларни енгишнинг асосий йўлидир. Шу билан бирга иқтисодий ўсиш, аҳоли бандлигини ошириш, инфляцияни пасайтириш, аҳоли жон бошига даромадни ошириш, халқ фаровонлигини кўпайтириш, ҳамда миллион ишонч ва қадр-қимматининг ошиши миллий ишлаб чиқариш аталувчи эликсирнинг гуллаб-яшашни ва оммалашишига боғлиқ бўлиб кейинги йиллар учун  яхши самаралар беришини таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари бу йил мен ишлаб чиқариш масаласига урғу  беришда давом эттираман, албатта ишлаб чиқаришнинг янги қатлами ва кўринишида яъне " билимга асосланган" ишлаб чиқараш ва " иш билан таъминлаш".

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари  барча иқтисодий мақсадларда илмга асосланан ва бандилк яратувчи ишлаб чиқаришни олға силжиш ва барча иқтисодий мақсадлардаги сезиларли ҳаракат  сифатида баҳолаб, 1401 йил шиори" ишлаб чиқариш, билимга асосланган, бандлик яратиш"дир деб эълон қилдилар.

 

Ёрлиқ