Амир Абдуллаҳиён: Биз Вена музокаралари натижаларига оптимистик ва айни пайтда жиддий қараймиз
(last modified Fri, 25 Mar 2022 08:06:14 GMT )
март 25, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллаҳиён: Биз Вена музокаралари натижаларига оптимистик ва айни пайтда жиддий қараймиз
    Амир Абдуллаҳиён: Биз Вена музокаралари натижаларига оптимистик ва айни пайтда жиддий қараймиз

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Эрон Ислом Жумҳурияти Вена музокаралари натижаларига оптимистик ва айни пайтда жиддий қарайди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири куннинг иккинчи ярмида (пайшанба) ва минтақага сафарининг Суриядан кейинги иккинчи манзилида Ливанга етиб келди.

Ливаннинг юқори мартабали амалдорлари билан маслаҳатлашувларни давом эттирган Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён пайшанба куни кечқурун Ливан Бош вазири Нажиб Микати билан учрашди.

Эрон талабалари ахборот агентлиги (ИСНА) хабарига кўра, учрашув чоғида Амир Абдуллаҳиён Эроннинг Ливаннинг энергетика, жумладан, электр ва газ соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш учун бу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади ва қўшимча қилди:Шу муносабат билан биз Ливан билан муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди: Венада бўлиб ўтган санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларда Эрон Ислом Жумҳурияти ўз ҳуқуқлари учун қўйилган талабларга эришишни таъкидлар экан, чизилган қизил чизиқларни кесиб ўтмайди, яни ўз халқининг миллий манфаатлари ва ҳуқуқларини поймол қилмайди.

Амир Абдуллаҳиён Эроннинг Вена музокаралари натижаларига оптимистик ва айни пайтда жиддий қарашини қайд этиб, шундай деди:Бизнингча, келишув шундай бўлиши керакки, санкцияларни бекор қилиш максимал даражада амалга оширилади. Биз келишувлар минтақага фойда келтирадиган тарзда бўлишини ва минтақа давлатлари билан яхши алоқаларимизни кенгайтиришини истаймиз.

Учрашувда Ливан Бош вазири ҳам Вена музокараларининг муваффақият қозонишига умид билдирди ва унинг минтақа, жумладан, Ливанга ижобий таъсирини таъкидлади.

Нажиб Микатий ҳам Эрон Ислом Жумҳурияти ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокараларни олқишлаб, шундай деди: Ливан икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишдан фойда кўради.

У, шунингдек, Эроннинг минтақадаги кескинликни камайтиришга қаратилган минтақавий дипломатиясини олқишлади.