март 27, 2022 10:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ қарори Вена музокараларида қолган масалаларни ҳал қилиш учун зарур
    Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ қарори Вена музокараларида қолган масалаларни ҳал қилиш учун зарур

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, кеча Белгия Бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат ташқи ишлар вазири София Вилмс билан телефон орқали суҳбатида, Вена музокараларида эришилган ютуқларга ишора қилиб, қолган бир ёки икки масалани ҳал қилиш учун АҚШ қарорлари талаб қилинади, бу қарор Европа Иттифоқи вакили орқали амалга оширилади деб айтди.

Эрон -пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири телефон орқали суҳбати чоғида Эрон ва Белгия ўртасидаги турли соҳаларда давом этаётган яхши ва ҳурматли муносабатларга ҳам тўхталиб, икки давлат ўртасидаги алоқаларни икки томонлама муносабатлар, ҳамда Европа ва халқаро муассасаларнинг бу давлатда мавжудиги нуқтаи назаридан баҳолаш керак деб қўшимча қилди.

Белгия ТИВ раҳбари ҳам бу суҳбатда икки томонлама парламентлараро ўртасидаги ҳамкорлик ва айрим икки томонлама шартномларга ишора қилиб, икки давлат ўртасидаги яқин ва ўзаро ҳамкорпикни иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мавжуд айрим муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга деб маълум қилди.

Эрон ва Белгия ТИВ раҳбарари телефон орқали суҳбатида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва савдо айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш ва турли масалаларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликка урғу бердилар.

Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  олдинроқ ҳам  берган интервьюсида АҚШнинг тамаъгирликлари ва ортиқча талабларига ҳам ишора қилиб,  АҚШ томони реал ёндошса, келишувга эришиш мумкин деб айтганди.

 

Ёрлиқ