март 31, 2022 10:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Афғонистонда миллий инклюзив ҳукумат тузилиши керак
    Эрон ТИВ раҳбари: Афғонистонда миллий инклюзив ҳукумат тузилиши керак

Эрон ТИВ раҳбари Хитойнинг Тонши шаҳрида Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарари 3 чи йиғилишида Афғонистонда инклюзив миллий ҳукуматни шакллантириш билан парралел равишда ички минтақавий механизмни йўлга қўйишга чақирди.

Бугун Эрон ташқи ашлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  бу йиғилишида,  Афғонистон муаммоси илдизини  бу давлатнинг узоқ вақт босиб олингани ва АҚШнинг нотўғри сиёсатларида излаш лозим деб таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён  Афғонистоннинг узоқ муддатни босиб олиниши нафақат унинг ривожланишига ёрдам бермади балки ўзига хос қарамликни келтириб чиқарди. Бу масала босқинчиларнинг чекиниши натижасида унинг сиёсий ва  иқтисодий тузилмаларининг  емирилишига сабаб бўлди ва ҳар доимгидек  Афғоинснниг мазлу мхалқи  бу вазиятда энг кўп зиёр кўрган деб изоҳлаиди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Афғонистонда терроризмни кенгайиши жиддий хатар эканлиги ва унда АҚШнинг излари борлигини таъкидлаб,  бугунги кунда АҚШ  Афғонистонни бостириб олганининг 20 йилидан кейин халққа ёрдам бериш учун ҳеч қандай чора кўрмай туриб уни қайта тиклашда иштирок этиши ҳақида гапирмати.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек  барча мамлакатларнинг коллектив ҳаракатлари ва  бу заминда маълумотлар армашишини бошқариш ва осонлаштириш учун  Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг терроризмга қарши сиёсатларининг мувофиқлаштириш учун мустақил мавжуд ташкилотлар қолабида махсус механизм ишлаб чиқаришни таклиф қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Афғонистонда миллий инклюзив давлатни ташкил қилиш биран бирга мамлакат халқини ҳимоя қилиш мақсадида молиявий жамғармани ташкил қилишини зарурий бир амр эканлигини таъкидлаб, биз  етакчи делегацияни бу борада кейинги амалий қадамлар қўйишини кутамиз деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарларининг 3 чи йиғилиши  Эрон, Поккистон Хитой, Туркманистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари ва бошқа айрим расмийлари иштирокида  Хитойнинг Тонши шаҳрида бошланди.

Ёрлиқ