Саъид Хатибзода: Эрон Яманда жорий этилган оташкесимни олқишлайди
-
Саъид Хатибзода: Эрон Яманда жорий этилган оташкесимни олқишлайди
Эрон ТИВ матбуот котиби Теҳрон давлати Яманда ўт очишни тўхтатиш келишувни олқишлагани ва уни бир неча ойдан бери кутаётганини маълум қилди.
Эрон ТИВ матбуот котиби ҳафталик матбко анжуманида, Эрон Пресс мухбирининг Яманда ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши ҳақидаги саволига жавобан бу Яман миллий ҳукумати томонидан ҳали тасдиқланмган деб маълум қилди.
Саъид Хатибзода шунингдек муҳим Эрон давлати Саудия Арабистоннинг бир неча ойдан бери Ямандаги ҳаракатларини тўхтатишга чақириб келган деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Ямандаги ўт очишни тўхтатиш эндиликда Яманнинг ўз уйидаги музокаралари ҳамда улар учун инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланиш имкониятга эга бўлиши керак деб қўшимча қилди.
Хатибзода Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ўртасидаги телефон суҳбатига тўхталиб, бу суҳбат Ямандаги вазият ҳақида бўлди деб айтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Афғонистондаги вазиятга ҳам тўхталиб, асосий ҳуқуқларидан маҳрум бўлган аёллар ва болалар ҳақида ҳам хавотир билдирди.
Бу инқирозни енгиб ўтиши учун Афғонистон ҳукумати масъулиятини кўрсатиши керак деб таъкидлади Саъидзода.
У Афғонистонда инклюзив ҳукумат зарулигини яна бир бор баён этиб, Афғонистон халқини Эрон учун устувор вазифа деб атади.