Иброҳим Раисий: Муқаддас Машҳаддаги жиноят АҚШлик такфирчи унсур томонидан содир этилган
Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Эроннинг Муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамларида содир этилган жиноятни кескин қоралаб, шубҳасиз бу нохуш ҳодиса гумроҳ ва бузуқ унсурлардан бири томонидан ва АҚШ такфирчи гуруҳи таъсирида содир этилган деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча сешанбе куни кечқурун Муқаддас Машҳад шаҳридаги шиа мусулмонларининг 8- чи Имоми Ҳазрат Имом Ризо/ а/ пок зиёратгоҳи ҳовлиларида бир такфирчи террорчи 3 нафар уламога пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида дин арбобларидан бири шаҳид бўлиб, яна икки нафари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Ҳужум қилган шахс ҳуқуқ- тартибот органлари ва ҳимоя бўлими томонидан қўлга олиниб Эрон разветка ва хавфсизлик ходимларига топширилди.
Эрон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Эрон президенти Иброҳим Раисий бу ҳодиса хусусидаги ўз мурожаатда ҳар қандай дин ва мазҳабдан қатъий назар, дунёдаги барча озод инсонларнинг паноҳи бўлмиш Ҳазрат Имом Ризо /а/ муқаддас қадамжойлари ва зиёратгоҳида содир этилган бу мудҳиш воқеа менинг ва ушбу буюк Имомниг барча издошлари ва пайравлари қалбларига оғриқ ва жароҳат етказди деб эълон қилди.
Иброҳим Раисий шунингдек шубҳасиз ноҳақ ва гумроҳ унсурлар томонидан ва АҚШ такфирчи гуруҳлари таъсирида содир этилган бу нохуш ҳодиса ислом ва Тсломий Эронга қизиқадиганлар орасида янада бирдамлик ва ҳамжиҳатликка сабаб бўлди ва гумроҳ ва ноҳақ гуруҳларининг ёвуз аақидаларини ошкор этди деб қўшимча қилди.
Эрон президенти ўз мурожаатида Эрон Ички ишлар вазирлигини барча ваколатли муассасалар билан ҳамкорликда Машҳаддаги кечанги воқеанинг бача омилларин тезкорлик билан аниқлаши ва уларни судга тортиб натижасини жамоатчиликка етказишларини буюрди.