Эрон ТИВ раҳбари: дипломатия йўли очиқдир
(last modified Sun, 10 Apr 2022 09:39:00 GMT )
апрел 10, 2022 14:39 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: дипломатия йўли очиқдир
    Эрон ТИВ раҳбари: дипломатия йўли очиқдир

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён биз муносиб, барқарор ва яхши келишувга эришиш учун дипломатия йўлини давом эттирамиз деб айтди.

Эрон пресс ахборот агенлигининг хабар қилишча, бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон ТИВ -га бўлиб ўтган ташқи иқтисодий алоқлаарни мувофиқлаштириш штаб-квартирасининг биринчи йиғилишида биз санкциялар бекор қилинишини истаймиз, лекин бу муҳим ва барқарор. Эрон президентининг таъкидлари  эса қарашлар  Венага қаратмаслиги кераклигини ва биз  Европанинг 3 та давлати билан техник музокарларада натижага эришдик деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Москвага ташрифим чоғида биз Россия томони билан Венада келишувга эришсак Россия тўсиқ бўлмайди деган фикрга келдик деб таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён ўз сўзларида сўнгги 2-3 ҳафта ичида АҚШ томони матнинг айрим бандларига зид бўлган ўта кескин талабларни қўйди. Санкцияларни бекор қилиш соҳасида, музокаралардан ташқари улар янги шартларни таклиф қилиш ва қўйишдан манфаатдор. Эрон ўзининг қизил чизиғида турибти ва қолади деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири вазирлар маҳкамаси йиғилишларида Эрон президенти доимий равишда ташқи ишлар вазирлиги Вена музокараларида санкцияларини бекор қилинишига урғу бериши кераклигини доимо таъкидлаганини маълум қилиб, бироқ барчанинг эътибори Вена музокарларида бўлмаслиги керак, аммо барча муассасалар санкцияларни нейтраллаш ва мамлакатдаги барқарор ривожланиш учун ҳаракат қилиши керак деб қўшимча қилди.