Саъид Хатибзода: Венада қолган музокаралар фақат Эрон ва АҚШ ўртасидаги масала эмас
(last modified Mon, 11 Apr 2022 08:34:30 GMT )
апрел 11, 2022 13:34 Asia/Tashkent
  • Саъид Хатибзода: Венада қолган музокаралар фақат Эрон ва АҚШ ўртасидаги масала эмас
    Саъид Хатибзода: Венада қолган музокаралар фақат Эрон ва АҚШ ўртасидаги масала эмас

Эрон ТИВ матбуот котиби Эронга қарши қўлланган золимона санкцияларини бекор қилиш бўйича музокараларда қолган мавзулар Эрон ва АҚШ ўртасидаги масаладан ҳам кўпроқ бир мавзудир деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода  мухбирлар билан матбуот анжуманида,  журналистларга Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун Вена музокараларни давом этишини таъкидлаб,  келишув матни ниҳоясига етмаган ва  Олий Миллий хавфсизлик кенгаши стратегияси ва ТИВ нинг татбиқ этиши билан музокаралар давом этади деб қўшимча қилди.

Хатибзода ўз сўзларида АҚШ ҳалигача келишувга эришиш иродасни кўрсатмаганини байн қилиб, Эрон матбуот  компаниялари ва қарама-қарши баёнотлар таъсири остига қолмайди ва эронликларнинг аниқ манфаатлари барча расмийлар учун маёқдир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ мабуот котиби  Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатилиши ҳақида гапириб, инсон ҳуқуқлари катта аҳамиятга эга бўлиб сиёсий мулоҳазалар қурбон бўлмаслиги керак ва турли халқларнинг механизмлари алоҳида  мамлакатлариниг нияти бўлмаслиги керак деб қўшимча қилди.

Хатибзода шунингдек, Эрон инсон ҳуқуқларини сиёсий ҳаракатларга қрубон бўлмаслиги сабаб, Ғарб давлатлари таклифи билан Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатувчи резолюциясига қарши овоз берди деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи Афғонисттондаги  эронофобия тўлқини ва Эрондаги афғонофобия тўлқинига ҳам ишора қилиб, Эрон ўз қўшнилари хусусан Афғонистон  фуқаролари учун қирқ йилдан бери меҳрибон мезбон бўлиб келмоқда ва бу  ушбу мезбонлик ҳатти-ҳаракат ва ҳурматли меҳмондўстликнинг энг яхши далили Эронда миллионлаб афғонистонлик қочқинларни бўлишидир деб эълон қилди.

Хатибзода сўзларининг бошқа қисимда, Толибон муваққат ҳукумати инклюзив ҳукумат тузиш бўйича ўз масъулиятини бажариши керак. Афғонистонлик қочқинларнинг Эронга тўлқини давом эта олмайди ва жавобгарлик қўшни давлатга юкланиши мумкин деб аниқлик киритди.