апрел 25, 2022 11:20 Asia/Tashkent
  • Эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида Эрон 8 та рангли медаллар билан чемпион бўлди
    Эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида Эрон 8 та рангли медаллар билан чемпион бўлди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида якунланди Эрон 8 та рангли меддалар билан қаҳрамон бўлди . Ўзбекистон термаси ҳам 8 та рангли медалларни қўлга киритди.

 Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Эрон курашчилари термаси 6 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалга сазвор бўлиб биринчи ўринни эгаллади.

Чемпонатининг ушбу даврда 65 килограмм вазнда Раҳмон Амузод, 74 килограмм вазнда Юнис Имомий, 79 килограмм вазнда Али Саводкуҳий, 92 килограмм вазнда Амир Ҳусейн Фирўзпур, 92 килограмм вазнда Муҳаммад Ҳусейн Муҳаммадиён ва 125 килограмм вазнда Ядуллоҳ Муҳиббий каби эронлик курашчилар олтин медални қўлга киритди.

61 килограмм вазнда Дориюш Ҳазратқулизода кумуш, Муҳсин Мустафавий бронза медални қўлга киритди.

Жамоавий рейтинг баҳсларида эркин кураш бўйича Эрон термаси  201 очко билан чемпион бўлди. Ҳинистон иккинчи, Қозоғистон уччинчи ўринни эгаллади.

Эрон президенти  Иброҳим Раисий ҳам Эрон миллий жамоасинининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси билан эронликларни табриклади.

Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Осиё чемпионатида 2 та кумуш ва 6 та бронза медалга сазовор бўлди.

 

 

Ёрлиқ