май 07, 2022 11:37 Asia/Tashkent
  • Вена музокараларидаги мавжуд вазиятда АҚШнинг максимал босим бўйича нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда
    Вена музокараларидаги мавжуд вазиятда АҚШнинг максимал босим бўйича нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антонио Гутереш билан телефон орқали суҳбатида, Вена музокараларидаги мавжуд вазитяда АҚШнинг максимал босиб ўтказишдаги нотўғри сиёсати сабаб бўлмоқда деб айтди.

Амир Абдуллоҳиён Эрон ва АҚШ  ўртасида Европа Иттифоқи орқали хабар алмашиш давом этаётганига ишора қилар экан, мавжуд вазиятда максимал босим ўтказишда  АҚШнинг нотўғри сиёсатини сабаб бўлганига ишора қилиб,  АҚШ конгрессининг зарур бўлмаган қароини танқид қилар экан,  барқарор, кучли ва инсоф доирасидаги келишувга келиш, ўтмишдаги нотўғри ҳатти-ҳаракатларини ўрнини қоплаш учун АҚШ ҳукуматининг муҳим қарорини тақозо этишини маълум қилди.

 Телефон орқали суҳбатида, Эрон ТИВ раҳбари Ямандаги вақтинчалик оташкеимга тўхталиб,  уни давом этишини зарурий эканлиги аммо оташкесим келишув асосидаги мажбуриятларини бажарилиши ва гуманитар қамалининг бекор қилинишини талаб қилапётганини таъкидлади.

Абдуллоҳиён суҳбатнинг бошқа қисмида,  Афғонистондаги инсонпарварлик ёрдам ва хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ўта ташвишли эканлигини баён этар экан, Афғонистондаги барча гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини ҳам эслатди.

Эрон ташқи ишлар вазири Афғонистонда террорчилик ҳужумларни кучайиши ва бу давлатдаги қашшоқлик сабаб бўлган муаммоларига ҳам ишора қилиб афғонистонликарни тўсиб қўйилган мулкини озод қилиш зарурлигини ҳам эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён  Украинадаги урушга қарши эканлиги ва Эроннинг урушдан қочиш ва сиёсий ечимга эътибор қаратиш ва Украина инқирози бошиданоқ инсоний ўлчовларга эътибор қаратиш хусусидаги сиёсий  саъй -ҳаракатларга тўхталиб, Украина инкирози халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистодаги ҳалокатли гуманитар вазиятга эътибор қаратишга тўсқинлик қилмаслиги керак деб аниқлик киритди.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам бу суҳбатда музокаралар давом этиши ва ижобий келишувга эришилишига умид билдириб санкцияларни бекор қилиш бўйича Вена музокараларида сиёсий ташаббуслар муҳимлигини қайд этди.

БМТ Бош котиби, шунингдек Эроннинг Ямандаги оташкесимни тўхтаа олиш келишувини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва конструктив позицияларидан бири юқори баҳолади.

Гуттереш Афғонистонда инклюзив ҳукуматни шаклантириш муҳимлигини таъкидлаб,  Эроннинг афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш ва исломий жумҳуриятини гуманитар ёрдами ва қочқинларни мизбонлик қилишдаги конструктив ролига миннатдорчилик билдирди.

 

Ёрлиқ