Инқилоб Раҳбари: Сурия халқаро урушда ғалаба қозонди
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси, Сурия ҳукумати ва халқининг қаршилик кўрсатиши ҳамда халқаро урушдаги ғалабасини Сурия давлатининг обру-эътибори ва ғурурининг асоси деб баҳоладилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил- Узмоъ Хоманаий Сурия президенти Башор Асад ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Суриянинг сиёсий ва ҳарбий соҳаларда эришган ютуқларига тўхталиб, бугунги Сурия олдинги Сурия эмас гарчи у пайтларда вайронгарчиликлар бўлган бўлса-да, лекин Суриянинг ҳурмати ва обруси ўтмишдагидан ҳозир анча юқори ва ҳамма бу давлатга куч -қудрат сифатида қарайди деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда, бугун Сурия президенти ва халқи минтақа халқлари олдида буюк фахр -ифтихорга айлганига тўхталиб, минтақадаги айрим мамлакатлар раҳбарлари сионистик режим раҳбарари билан бирга ўттириб бирга қаҳва ичишади аммо бу мамлакатлар халқи Қудс кунида кўчаларни оломон ҳамда сионизмга қарши шиорлар билан тўлдиради ва бу минтақанинг бугунги ҳақиқатидир деб эсатдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу учрашувда шаҳид генерал Қосим Сулаймоний хотирасини ёдга олиб ўша улуғ шаҳид Сурияга нисбаан ўзига хос қарашга эга эди ва том маънода фидокорлик қиларди ва унинг Суриядаги ҳатти-ҳаракати Эроннинг 8 йиллик муқаддас мудофаа кунларидаги ҳатти-ҳаракатиладан фарқ қилмасди деб таъкидладилар.
Ул Ҳазрат шунингдек шаҳид Сулаймоний ва Ислон Инқилоб соқчила корпусининг бошқа таниқли аъзлари жумладан шаҳид Ҳамадоний ҳаққатан ҳам чин дилдан саъй -ҳаракат қилишади ва Сурия масаласини муқаддас бурч ва мажбурият сифатида қилдилар деб қайд этдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий сўзларининг бошқа қисмида, ўтган йилларда Сурияга қарши фронтда бўлган баъзи давлатларнинг бугунги кунда дўстлиги ва муҳабатини билдиришига тўхталиб, ўтмишдаги тажрибалардан келажак чизиғини аниқлаштиришиимз керак деб баён этдилар.
Инқилоб раҳбари Сурия президентининг руҳи ва шодлигини буюк ишларга асос бўлганини эслатиб, Эрон президенти ва ҳукумати ҳам жуда шод ва баланд родага эгалар ва Сурия масаласида жиддий қараш ва мотивацияга эга ва бундан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилаш учун имконият сифатида фойдаланиш зарур деб буюрдилар.
Сурия презинети, Эрон халқи ва ҳукуматнинг позицияси ва қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, шаҳид генерал Сулаймоний хотирасини эслатиб, Эроннинг ўтган қирқ йилликдаги собитқадамлиги ва минтақавий масалалар хусусан Фаластин масаласидаги барқарор позициялари бутун минтақа хақларига Эрон йўлининг тўғри ва принсипиал йўл эканлигини кўрсатди деб айтди.
Башор Асад ўз сўзларининг бошқа қисмида, уруш харобаларини қайта тиклаш мумкин лекин тамойиллар ва принсиплар йўқ қилинса уларни қайта тиклаб бўлмайди ва Эрон халқининг Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий раҳнамолигида давом этаётган Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ принсиплари ва тамойилларига таяниб қаршилик кўрсатишлари Эрон халқи, минтақа халқлари айниқса фаластинликларнинг кетма -кет ғалабаларига сабаб бўлди деб хулоса қилди.
Сурия президенти баъзилар Эроннинг қаршилик жабҳасини қўллаб-қувватлашини қурол-яроқ билан таъминлаш сифатида ўйлайди ҳолбуки Эрон ислом республикасининг энг муҳим ёрдами ва ҳимояти қаршиликка руҳия бериш ва уни давом эттиришдир ва Эрон ва Сурия ўртасидаги стратегик алоқалар сионистик режимнинг минтақада ҳукмронлик қилишига тўсқинлик қилди деб аниқлик киритди.