Эрон ва Толибон делегациялари чегара кескинликларини олдини олиш бўйича маслаҳатлашув ўтказди
(last modified Sat, 14 May 2022 06:52:26 GMT )
май 14, 2022 11:52 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Толибон делегациялари чегара кескинликларини олдини олиш бўйича маслаҳатлашув ўтказди
    Эрон ва Толибон делегациялари чегара кескинликларини олдини олиш бўйича маслаҳатлашув ўтказди

Толибон муваққат ҳукумат Мудофаа вазирлиги расмийлари ва делегацияси Эроннинг Тойибод туманига ташрифи чоғида эронлик ҳамкасблари билан чегара кескинликларини олдини олиш ҳамда Эрон -Афғонистон чегаралари хавфсизлигини кучайтириш бўйича маслаатлашув ўтказди.

Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ҳуқуқ- тартибот кучлари бош қўмондони ўринбосари генерал Қосим Ризоий Эроннинг Хуросони Разавий провинциясидаги Тойибод туманида Афғонистондаги Толибон армияси қўшма штаби органи раиси Мавлавий Шебир Аҳмад ва уни ҳамроҳлик қилган делегация билан урчашганида  икки давлат чегарасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни ошириш ва давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси ҳуқуқ -тартибот кучлари бош қўмондони ўринбосари генерал Қосим Ризоий бу учрашувда икки дўст давлат яъне Эрон ва Афғонистон ўртасида яхши сиёсий алоқалар ва савдо ҳамкорликлари мавжуд ва ўтган йилларда ўзаро ҳамкорлик ва муносабатлар  руҳияда турли вазиятларда бирга бўлишди. шунингдек душманлар қаерда бу муносабатларга путур етказмоқчи бўлса-да, икки халқнинг хайрихохлик ва биродарлик  тафаккури уларнинг ҳаракатларини натижасиз қолдирган деб изоҳлади.

Генерал Қосим  Ризоий  шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи Эрон ва Афғонистон мусулмон халқларини умумий душмани бўлиб, ИШИДга қарши кураш ва уни йўқ қилиш ҳар икки давлатнинг умумий мақсадларидан биридир деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ҳуқуқ -тартибот кучлари бош қўмондони ўринбосари сўзларининг бошқа аксиламалида чегара аҳолиси ўртасида маданий бирдамликни яратиш ва чегараларда барқарорлик ва хавфсизликни ривожлантириш мақсадида наркотик моддалар соҳасига қарши курашиш ҳар икки давлатнинг ҳам ташвиши бўлиши керак деб эълон қилди.

Афғонистон ислом давлатидаги Толибон ҳаракати армияси органлари раиси ҳам  Афғонистон халқи Эрон Ислом республикасининг қўллаб-қувватлашишини юксак қадрлайди ва  аввалгидек Афғонистон халқига ёрдам беришда кучли ва ижобий рол ўйнашига ишонч билдиради деб айтди.

Мавлавий Шебир Аҳмад шунингдек аниқ ва яширин омиллар Эрон ва Афғонистон муносабатларида кўп баланд пастликларга олиб келган бўлса-да, аммо  ҳеч қачон бундай ўзгаришлар икки дўст ва биродар халқлари алоқаларини камайишига сабаб бўлмаган балки уни янада мустаҳкамланишига тўртки берган. Ҳатто ҳеч бир қудрат ва куч ҳам икки халқ дўстликига халақит етказа олмайди деб  таъкидлади.