Иброҳим Раисий: шаҳид Сайёд Худоийнинг қони учун аниқ қасос олинади
Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Теҳронда Сайёд Худоийнинг шаҳид бўлгани муносабати билан тасаллият билдириб, унинг оиласи ва Ислом Инқилоб соқчилар корпусига шаҳид Худоий қони учун аниқ қасос олинишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча Ислом Инқилоб соқчилар корпуси полковники ва Сурияда зиёратгоҳлар ва ҳарам ҳимоячиларидан бдири Сайёд Худоий Теҳронда инқилобга қарши террорчи ва зўравон қудратларга қарам жиноятчи гуруҳ томонидан шаҳид этилди.
Эрон президентилк идораси сайтининг хабар қилишича бугун Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрондан Масқатга йўл олишидан олдин Сайёд Худоийнинг шаҳид бўлишига ишора қилиб, бу жиноятни тергов қилиши жиноят ортида зўравон қуратлар турганини исботлашишга шубҳа йўқ деб айтди.
Эрон президенти майдонда зиёратгоҳлар ва ҳарамларни ҳимоя қилувчилардан қаттиқ мағлуб бўлганлар ушбу жиноят йўли билан умидсизлиларини қоплашга уринмоқда деб изоҳлади.
Эрон Ислом республикаси президенти Уммонга сафар қилишига ҳам тўхталиб, бу сафар Уммон султони Ҳайсам бин Ториқниг расмий даъвати билан амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий ўз сўзларида Теҳрон ва Масқат давлатлари ҳозирда конструктив ҳамкорлик қилаётганини ҳам эслатиб, минтақада эътиборга молик жиҳат шундаки, минтақа давлатлари ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик хавфсизликни яратади ва хорижий кучларнинг мавжулиги эса хавфсизликни умуман таъминламайди ва ҳатто минтақа хавфсизликига таҳдид ҳам солади деб аниқлик киритди.