май 23, 2022 12:26 Asia/Tashkent
  • Мухбир: Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий ва қатъий ният мавжуд
    Мухбир: Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга жиддий ва қатъий ният мавжуд

Эрон президентининг биринчи ўринбосари Қозоғистон савдо ва интерграция вазири билан учрашганида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ортиб бораётганини икки давлат ўртасидаи ҳамкорликни кенгайтириши ва чуқурлаштиришга жиддий ва яхши нияти борлигини кўрсатди деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтиниг хабар қилишича, бугун Эрон биринчи вице- -президенти Муҳаммад Мухбир Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашганида,  икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва муаммолар тезроқ бартараф этилиши кераклигини таъкидлаб, Эрон ва Қозоғистон хусусий сектори ва ишбилармонларини фаолияти ва ўзаро ҳамкории икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари ҳажмини оширишда муҳим рол ўйнаши мумкин деб изоҳлади.

Мухбир шунингдек икки давлат озиқ-овқат хавфсизлиги ва транспорт соҳасида минтақавий марказга айланиш потенсиалига эга ва божхона ҳамкорлигини кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасида экспорт ва импорт ҳажмини ушбу мақсадга эришиш учун яхши бошланиш нуқаси бўлиши мумкин ва бу узоқ муддатдавом этишини маълум қилди.

Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ҳам Эрон ҳукуматининг қўшнилар билан яхши қўшничиликни сақлаб қолган ҳолда муносабатларни кенгайтиишга қаратилган ташқи сиёсатни олқишлаб,  сиёсий ва иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши ҳамда жорий йилнинг биринчи чорагида Эрон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳам алоқларани сезиларли даражада ошгани икки давлатнинг мақсад ва стратегиялари ҳамоҳанг эканлигинининг далилидир деб эълон қилди.

Бахит Султонов Эрон ва Қозоғистон ўртасида юк ва йўловчи ташишни ривожлантириш муҳимлигига ҳам тўхталиб, Эрон ҳукумати кўмагида темир йўл, автомобил ва ҳаво ҳамкорликларини ривожлантириш бўйича яхши музокара олиб борилди  ва бу масқсадларга эришиш икки давлатни муҳим минтақавий ўйинчиларга айлантириши мумкин деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ