Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлганининг йиллиги муносабати билан тасаллият билдирамиз!
Бугун якшанба 2022 йил 27-май, 1443 йил шаввол ойининг 25-кунига, Имом Жаъфар Содиқ /а/ шаҳид бўлганлиги йиллигига тўғри келади.
Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ ўзининг муборак ҳаёти давомида буюк илмий ва маданий ҳаракатни бошладилар ва шиалар мактабининг илмий асосларини мустаҳкамладилар.
Исломга қарши бузғунчи фикрлар соф ислом йўлида катта хавф туғдирган пайтларда ул зот /а/ ўзининг илмий ҳаракатлари билан исломга қарши фикрларни тарқатилиши олдини олишга муваффақ бўлдилар.
Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ ислом ҳақиқатлари ва диний рационализм асосида буюк ҳаракатни йўлга қўйиш учун шиалар мактабини ташкил этишда кўплаб қийинчиликларга ҳам дуч келишганди.
Имом Содиқ /а/ нинг суҳбатларии ва мунозаралари, сўзларининг мантиқий қудрати , фикрлаш ва диний шубҳаларга жавоб беришлари ҳам шиа мактабини тиклашда жуда муҳим рол ўйнгади.
Эрон телерадиокомпанияси ҳам Ҳазрат Имом Жаъфар Содиқ /а/ нинг шаҳодат йиллиги муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.