Шамхоний: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга интилишга урғу берди
(last modified Fri, 27 May 2022 08:16:34 GMT )
май 27, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга интилишга урғу берди
    Шамхоний: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга интилишга урғу берди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик минтақадаги барча давлатлар учун зарур деб айтди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби 4-чи минтақавий хавфсизлик мулоқотида қатнашиш учун Тожикистон пойтахти -Душанбега сафар қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Эрон Ислом республикаси, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий хавфсизлик расмийлари иштирокида минтақавий хавфсизлик бўйича мулоқотининг тўртинчи сессияси бошланди.

Эрон мамлакати ҳамиша Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик ва барқарорлик ўрнатишни мақсад қилган ва уни шу давлат ва минтақа халқларининг тараққиёти ва фаровонлиги учун зарур ўзан сифатида билади.

Али Шамхоний шунингдек Эрон узоқ йиллардан буён  Афғонистоннинг 5 миллионга яқин ҳурматли муҳожирларинга мезбонлик қилганини маълум қилиб, самарали халқаро ёрдам йўқлиги ва зулмкор санкциялар шароитларидаа миллионлаб муҳожирларни мезбонлик қилиш Эронга ҳам кўплаб муаммоларни ҳам келтириб чиқарган деб қўшимча қилди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Афғонистонда  20 йиллик уруш ва Укранадаги уруш каби  икки фалокат юзага келишида асосий айбдор АҚШнинг нотўғри ва экспансионастик сиёсати эканлигини ҳам таъкидлаб, АҚШ нафақат  афғонистонликарнинг активларини озод қилиши балки Афғонистонда етказган моддий зарарларини ҳам қоплаши керак деб эълон қилди.

Шамхоний шунингдек терроризм ва экстремизмни Афғонистондаги хавфсизликка катта зарба бераётганини айтиб,   афсуски террорчиларни Афғонистонга ўтказишда минтақадаги ва ундан ташқаридаги баъзи режимларнинг иштироки ҳақида хавотирланарли далиллар мавжуд деб таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШнинг Афғонистонга аралашуви давом этаётганига тўхталиб,  агар биз АҚШнинг Афғонистонга аралашувини чекламоқчи бўлсак, Афғонистон аҳолисининг муаммолари хусусан иқтисодий муаммоларини биргаликда ҳал қилишимиз керак деб баён этди.

Али Шамхоний  афғонистонлик муҳожирларни ўз ватанига қайтишлари учун механизмларни яратишга ёрдам бериш ва терроризмга қарши кураш йўлидаги барчаларнинг саъй-ҳаракатларини бу мамлакат барқарорликни тиклашга кўмаклаш йуллардан яна бири эканлигини эслатди.