май 28, 2022 10:28 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом соқчилар корпуси: Форс Кўрфазида Грециянинг икки нефт танкери ушланди
    Эрон Ислом соқчилар корпуси: Форс Кўрфазида Грециянинг икки нефт танкери ушланди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими Форс кўрфази сувларини бузгани учун Грециянинг икки танкерини қўлга олингани ҳақида хабар қилди.

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими тарқатган баёнотида, кеча Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси денгиз кучлари Форс кўрфазининг сувларида қоидабузарилк қилгани учун иккита нефт танкерини ушланганини хабар қилди.

Эроннинг бу ҳаракати Греция элчихонасининг  Теҳрондаги элчиси Теҳрон ТИВ га чақиртирилиб, қароқчиликданн сақланишини сўраганидан кейин содир бўлди.

Эслатиб ўтамиз Греция ўтган ой Эрон байроғи остидаги кемани ушлагади.

Ройтерз ахборот агентлигининг иддао қилишича, Греция бу танкер нефтини АҚШга етказиб берган.

Юнонисон сувларида Эрон байроғи остидаги юк кемаси қўлга олингани ортидан Грециянинг Теҳрондаги муваққат вакили Эрон ТИВ га чақиртирилди ва Теҳроннинг кескин норозик нотаси унга етказилди.

Кеча  Швецариянинг Теҳрондаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Эрон ТИВ га чақиртирилди ва унга ҳам Эроннинг АҚШ томонидан халқаро қонунлар, денгиз қонунчилиги ва тегишли қоидаларнинг  айниқса юк ташиш эркинлиги ва халқаро эркин  савдо тамойилини аниқ бузилиш давом этаётганига қаттиқ хавотири ва норозиликлари билдирилди ва танкер ва юкини зудлик била озод этилишига урғу берилди.

 

Ёрлиқ