Эрон ва Тожикистон ўртасида 17 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди+ (видео)
(last modified Mon, 30 May 2022 10:17:11 GMT )
май 30, 2022 15:17 Asia/Tashkent

Эрон ва Тожикистон турли соҳаларда жумладан сиёсий, иқтисодий савдо ва туризм соҳаларида 17 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон ва Тожикистон расмийлари икки мамлакат президентлари Сайид Иброҳим Раисий ва Имомали Раҳмон иштирокида сиёсат, иқтисодиёт, савдо, транспорт, сармоя, янги технологиялар, атроф-муҳит, спорт, суд, таълим, тадқиқот ва турзим соҳаларида  17 ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

Ҳужжатлар ТИВ, саноат, савдо, нефт, йўл ва шаҳарсозлик, энергетика, иқтисодиёт ва молия, маданий мерос, адлия, спорт ва ёшлар, кооперация, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирари ҳамда биржа ва қимматли қоғозлар ташкилотлари раҳбарлари, Эрон ва Тожикистоон савдо саноат, қишлоқ хўжалиги палаталари томонидан имзоланди.

Кеча олий даражадаги делегация бошчилигида икки кунлик ташриф билан Теҳронга ташриф буюрган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий билан учрашди.