Теҳронда Инқилоб раҳбари ва Тожикистон президентининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Tue, 31 May 2022 05:48:07 GMT )
май 31, 2022 10:48 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Инқилоб раҳбари ва Тожикистон президентининг учрашуви бўлиб ўтди
    Теҳронда Инқилоб раҳбари ва Тожикистон президентининг учрашуви бўлиб ўтди

Инқилоб раҳбари саанкциялар зўравон қудратларнинг мустақил давлатларга қарши қуролига айланганини эслатиб, ички куч ва имкониятларга эътибор бериш ва таяниш, санкция қуролини нобуд этади деб айтдилар.

Кеча Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси Теҳронда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва уни ҳамроҳлик қилган делегациясини қабул қилганида  Эрон ва Тожикистон ўртасидаги чуқур тарихий, диний, маданий ва тил ўхшашликларига тўхталиб, икки давлатни бирдар ва қариндош деб  атадилар.

Инқилоб раҳбари Ояуллоҳил Узмоъ Хоманаий, Эроннинг хилма-хил иқлими, кенг ерлари ва текисликлари, Эрондаги илмий технолигя ва саноат тараққиёти ва билимга асосланган компаниялар, ҳамда Тожикистондаги сув фаровонлиги ва кенг конларини биргаликда ҳамкорликни ривожлантириш учун асос сифатида тилга олиб,  санкцияларга қарамай, Эрон турли соҳаларда яхши ютуқларга эришди ва агар санкциялар бўлмаганида бундай ютуқларга эришилмаган бўларди чунки санкциялар ички куч ва имкониятларимизга таянишга сабаб бўлди деб  қўшимча қилдилар.

Инқиқоб раҳбари  Эроннинг техник, муҳандислик, саноат ва илмий салоҳиятини Тожикистонга ёрдам бериш учун жуда муҳимлигига тўхталиб, ушбу имкониятлардан фойдаланиш ва ҳамкорликни жиддий равишда кенгайтириш мақсадида қўшма комиссия барча имзоланган ҳужжларни иш босиқига ўтиши учун жиддий режалашитириши керак деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси  шунингдек  Эрон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик ва келишув йўналишларидан бири минтақавий масалалар айниқса Афғонистондаги вазият эканини баён этиб қўшимча қилиб айтдиларки, Эрон ва Тожикистон мамлакатлари Афғонистон муаммолари бўйича бир хил ва бирдек хавотирда ҳар икки давлат терроризмнинг тарқалиши ва бу мамлакатда такфирий гуруҳларнинг кучайиб бораётганидан ташвишда. Биз Афғонистонда ҳозир ҳокимият теппасида турганлар кенг қамровли ва инклюзив ҳукумат  тузиши билан барча гуруҳлардан фойдалана олиши керак деб ҳисоблаймиз

Инқилоб Раҳбари  ўз сўзларида,  Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг Тожикистонга уюштирган сўнгги сафари ва Душанбе шаҳрида учувчисиз учоқ ишлаб чиқаруви заводни ишга туширилганини ва  бундай ҳамкорликларни жуда муҳимлигини таъкидлаб, бугунги кунда учувчисиз учоқ мамлакатлар хавфсизлигиниг муҳим омили ҳисобланади деб таъкидладилар.

Тожикистон респубилкаси президенти Имомали Раҳмон ҳам  бу учрашувда  Теҳронга келгани ва Инқилоб Раҳбари билан мулоқот қилганидан мамнунлигини билдириб Эрон президенти билан учрашувига ишора қилиб, турли соҳаларда жумладан савдо-иқтисодий ва саноат алоқалари бўйича яхши музокаралар бўли ўтди ва имзоланган ҳужжаларга асосида ва сизнинг раҳбарларингиз билан икки давлат ўртасидаги алоқалар янада кенгайишига умид билдирамиз деб айтди.

Имомали Раҳмон икки давлат  ўртасидаги муҳим масалалар сифатида хавфсизлик, хусусан Афғонистон муаммолари ҳамда терроризмнинг тарқалиши билар боғлиқ хавотирларни тилга олиб,  биз Афғонистонда барча этник гуруҳлар иштирокида тинчлик, осойишталик ва бошқарув ўрнатишига чақирамиз ва Эрон ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш  орқали  хавотирларни бартараф этиш мумкинлигига умид қиламиз деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ