май 31, 2022 16:36 Asia/Tashkent
  • Саъид Хатибзода: АҚШ кутилган жавобларни бермади
    Саъид Хатибзода: АҚШ кутилган жавобларни бермади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Теҳрон давлати Вашингтон билан ўзаро маълумот ва хабар юбориш ташаббусини ўз қўлига олганига тўхталиб, АҚШ кутилганидек жавоб бермаган деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода, бугун журналистлар билан бўлиб ўтан ҳафталик учрашувда Роберт Малининг келшуга эришиш имкониятли пастлиги ҳақидаги баёнотига ишора қилиб Вена музокаралари соҳасида Эроннинг ҳаракатлари жуда аниқ ва Эрон ички мақсадлар учун қилинган бундай баёнотларга муносабат билдирмайди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Венада музокараларни тўхтатилиши Эрон ва Европа томонидан таклиф қилинган ташаббусларга жавоб берилмагани билан боғлиқ ва АҚШ ўз қароини қачон эълон қилишини кўриш керак деб қўшимча қилди.

Саъид Хатибзода Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директорининг кечанги ҳисоботига ҳам ишора қилиб,  бу ҳисобот адоатли эмас ва унда шошқалолик бор деб айтди.

Эрон ТИВ наттоғи сионистлар ва бошқа баъзи томонларни босими МАГАТЭ ҳисоботини техник маълумотлардан сиёсий маълумотларга ўтишига сабаб бўришига тўхталиб, бу йўналишни тузатилишига умид билдирди.

Саъид Хатибзода,Ямандаги ўзгаришлар ва бу мамлакатда ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнатиши ҳақида гапириб, Эрон Яманда сулҳнинг давом этиши ва қамалнинг олиб ташланиши учун алоҳида ҳаракат қилмоқда деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Яман халқининг аҳволи фожиага айланганини таъкидлаб, биз қамалнинг олиб ташланиши ва яманликлараро  ҳукуматни тузишга умид қиламиз деб хулоса қилди.

Ёрлиқ