Эрон президенти: Теҳрон ва Ереван ўртасидаги маслаҳатлашувлар дўстона алоқаларнинг далилидир
Эрон президенти Теҳрон ва Ереван ўртасида давом этаётган маслаҳатлашувларини икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларнинг аҳамияти ва чуқурлигидан далолат беради деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясиинигг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатида, Эрон давлати Арманистонни дўст ва яқин давлат сифатида билган ва қўшничиликка алоҳида аҳамият беради деб айтди.
Иброҳим Раисий Эроннинг принсипиал сиёсатини барча мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитени қўллаб-қувватлаш эканлигини таърифлаб, Эрон минтақанинг геосиёсатини сақлаб қолиш жумладан халқаро чегараларни сақлаб қолиш, мамлакатларнинг миллий суверенитети ҳурмат қилиш ва минтақалар ўртасидаги алоқа инфратузилмасини мустаҳкамашни таъкидламоқда деб маълум қилди.
Иброҳим Раисий шунингдек, Эрон давлати Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тинчлик музокраларида эришилган ютуқларни қўллаб- қувватлашини баён этиб, бу борадаги масалалар тинч йўл билан ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига мувофиқ икки давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, ҳамда Кавказ минтақасидаги барча халқларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳурмат қилга ҳолда ҳал қилиниши керак деб қўшимча қилди.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, ҳам Эроннинг минтақадаги воқеалар ривожидаги принсипиал позицияларини юқори баҳолаб, Эрон билан иқтисодий, савдо, сиёсий ва маданий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга чақирди.
Арманистон Бош вазири сўзларининг бошқаа қисмида, Арманистон ва Эрон ислом республикси ўртасида ҳамкорилк бўйича қўшма комиссиянинг узлкусиз ўтказилиши албатта икки давлат ўртасидаги муносабатларниннг кенгайтириш жараёнини осонлаштирди ва тезлаштиради деб таъкидлади.