Инқилоб раҳбари: сионистлар ислом олами учун бевосита офатдир
Ислом Инқилоби олий раҳбари, сионистларнинг ислом олами учун фалокат ва офат эканлигини таъкидлаб, сионист режим у билан алоқаларни нормаллаштирган давлатларни суиистеъмол қилмоқда дея эслатдилар.
Ислом Инқилоб раҳбари матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун жорий йилги Ҳаж маросимлари билан учрашув чоғида, сионистларнинг ёвуз режалар ва фитналаини фош қилиш Ҳаждаги зарурий ишлардандир ва миллатларнинг хоҳишининг аксича АҚШ хоҳиши йўлида ҳаракат қилаётган ва сионистик режим билан алоқлаарни нормаллаштиришган араб ва араб бўлмаган давлатлар бундай алоқалар ва яқинлашишлар сионистик режим томонидан уларни истило этилишидан бошқа натижа бермайдиганини била олиши керак деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж маросимининг ислом уммати бирлигининг рамзи ва символи эканлигини эслатиб, мусулмонлар бирлиги масаласига путур етказилмаслиги учун барча имкониятларни ишга солиш керак чунки ихтилофлар, айниқса шиа ва суннийлар ўртасида ихтилоф яратиш Британия давлатининг ҳийла-найрангларидан биридир деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек, бошқа давлатлардан келган ҳожилар билан яхши ва маърифатли алоқалар ва Қуръон ва эзгу тиловатларда фойдаланишни оширишга асос қилиб кўрсатдилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек, мезбон ҳукуматнинг оғир масъулияти ва бу ҳукуматнинг ислом олами манфаатлари йўлида ҳаракат қилиш зарурлигига тўхталиб, барча зиёратчилар ва айниқса эронлик зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш, ўтган фожеаларни такрорланишини олдини олиш ҳамда харажатларни ошишини қайта кўриб чиқиш Эрон Ислом республикасининг жиддий талабларидандир дея қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳ Хоманаий Ҳаж маросимининг муҳим сабоқлари сифатида " биргаликда яшашни ўрганиш", " оддийлик" ва " гуноҳлардан воз кечиш"ни Ҳаж маросимнинг муҳим сабоқларидан деб баҳоладилар.