Инқилоб Раҳбари: АҚШ босимига қарши ғалаба қозонишининг ягона йўли қаршилик кўрсатишдир
Инқилоб Раҳбари Эрон ва Венесуэлланинг мувафақиятли тажрибаси АҚШ босимига қарши ғалаба қозонишнинг ягона йўли қаршилик кўрсатиш эканлигидан далолат бермоқда деб айтдилар.
Кеча Ислом Инқилоб Раҳбари Ояутуллоҳил Узмоъ Хоманаий Теҳронда Венесуэла президенти Николас Мадуро ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида, Эрон ва Венесуэлла давлатларини оғир босимларга қаршилик кўрсатгани ва АҚШнинг таркибий урушни бошланишига ишора қилиб, икки давлатинг мувафаққиятли тажрибаси бу босимларга қарши туришнинг ягона йўли қаршилик кўрсатиш эканлигини кўрсатди ўдеб эълон қилдилар.
Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Эроннинг сўнгги йиллардаги илмий-техник тараққиёти ва ташаббусларига ҳам тўхталиб, бу катта қадамлар Эрон халқига нисбатан энг оғир ва мисли кўрилмаган санкциялар ва босимлар қўлланилгани ва АҚШликларнинг ўзлари буни " максимал босим" деб айтганлари вазиятига тўғри келди деб эълон қилдилар.
Инқилоб раҳбари бу учраушвда, Эрон халқининг қаршилиги максимал босим сиёсатининг барбод бўлишига сабаб бўлди, шунинг учун яқинда АҚШнинг таниқли сиёсий амалдорларидан бири " шармандали мағлубият" атамасини ишлатди деб маълум қилдилар.
Оятуллоҳил узмоъ Хоманаий ҳазратлари, Эрон ва Венесуэлла ўртасида 20 йиллик ҳамкорлик ҳужжати имзоланишини олқишлар экан, узоқ муддатли ҳамкорлик келишувларга эришиш ва уларнинг якунланишини талаб қилади деб қўшимча қилдилар.
Ул Ҳазрат Эрон ва Венесуэлла ўртасидаги самимий ҳамкорликни қайд этиб икки давлатнинг ҳеч бир давлат у қадар алоқалари йўқ, Эрон хавф-хатар вазиятида дўстларининг қўлидан олишини кўрсатган деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб раҳбари олий раҳнамоси Венеуэлла президентининг сионистик режимга қарши тутгани позициясини олқишлаб, сизнинг яқинда сионистик режимга қарши тутган позициянгиз жуда тўғри ва шижоатли эди деб айтдилар.
Инқилоб раҳбари ва Венесуэлла президенти учрашувида Мадуро Эрон давлатининг Венесуэла халқининг АҚШ билан қаттиқ курашда кўрсатаёган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, сизлар Венесуэлланинг аҳволи жуда оғир бўлганида ва унга ҳеч ким ёрдам бермаганида бизга ёрдам кўрсатдингиз ва оғир вазиятдан чиқиш учун шароит яратдингиз деб қайд этди.
Венесуэлла президенти бу мамлакатнинг сўнгги йиллардаги оғир иқтисодий аҳволини тушунтирар экан, АҚШ давлати бизнинг мамлакатимизга қарши босқичма-босқич ва кўп қиррали уруш бошладилар, аммо биз Америка босқинига қарши кенг қамровли қарама-қаршиликни бошлаш учун санкциялар тақдим этган имкониятлардан фойдалана олдик деб изоҳлади.
Николас Мадуро шунингдек Каракас давлатини Фаластин масаласини муқаддас инсоний масала сифатида билишини таъкидлаб, шу эътиқод туфайли Моссад орқали сионистик режим Венесуэллага қарши фитна уюштиришда давом этмоқда деб айтди.