июн 13, 2022 11:28 Asia/Tashkent
  • Осиёниннг Times рейтингила Эроннинг 58 та университети номи бор
    Осиёниннг Times рейтингила Эроннинг 58 та университети номи бор

2022 йилги Осиё мамлакатлари рейинги натижаларида Эроннинг 58 та университети номи келтирилган.

Times Ranking  ё ўзи Таймз рейинги маълумотлар базаси энг нуфузли халқаро рейтинг тизимларидан бири бўлиб, 2013 йилда биринчи марта халқаро рейтинглар қаторида  Осиё университетлари рейтингини ҳам тузди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2022-йилда Осиё университетларининг сўнги рейтингида 31 мамлакатдан 616 университет ва Эрондан 58 университет иштирок этган бўлиб, шулардан 6 та университети Осиёнинг 100 та энг яхши университелари қаторга киради.

2021 йилда Эронда 47 университет,  2020 йилда 40 та университет,  2019 йилда 29 та университет, 2018 йилда 18 та университет, 2017 йилда эса 14 университети Asian Times рейтингида қайд этилган.

Осиёдаги 27 ислом давлатларидан 17 давлат университетлари Asian Times 2022 рейтингида кирган.

Унисерситетлар сони бўйича  Эрон 58 та университети биланиа биринчи, Туркия ва Покисон 54 ва 21 та университет билан иккинчи ва уччинчи ўринлардалар.

Фаластин университети ушбу рейтингда биринчи марта қатнашмоқда.

 

Ёрлиқ