июн 14, 2022 12:57 Asia/Tashkent
  • Эрон Атом энергияси ташкилоти: Эронда эълон қилинмаган ядровий материаллар йўқ
    Эрон Атом энергияси ташкилоти: Эронда эълон қилинмаган ядровий материаллар йўқ

Эрон Атом энергияси ташкилоти Эронда эълон қилинмаган ядровий материал йўқ ва МАГАТЭнинг иддаоси эса ўзи ядро қуролига эга бўлган ноқонуний сионистик режим томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотларга асосланган деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти  МАГАТЭнинг Эрон ядровий фаолиятлари хусусидаги сўнгги ҳисоботи тўғисрисида оммавий афкорга ойдинлик киритишига тўхталиб, Эрон Ислом жумҳурияти  кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битим  (INFCIRC / 214)  бўйича ўз мажбурияларини бажаради.  МАГАТЭ эса ушбу битим орқали ўз билимини  C/S кузатув ва чоралари айниқса Эрон ядровий дастурининг материаллари ва фаолиятини текшириш асосида ҳаракат қилган деб  қўшимча қилди. 

Эрон Атом энергияси ташкилоти, Эроннинг ядровий фаолияти МАГАТЭнинг кенг қамровли текшируви остида қолмоқда шунинг учун бу масаларни тилга олиш ва МАГАТЭнинг " ташвишини" ифодалаш учун ҳеч қандай асос йўқ.

Ҳозиргача Эрон агентликка кенг қамровли кафолатлар тўғрисидаги битим  ва қўшимча протокол бўйича ўз мажбуриятларидан ташқари тўлиқ ҳамкорликни таклиф қилди ва Эроннинг барча ядровий материаллари ва фаолияти МАГАТЭга тўлиқ етказилган ва у жуда кучли текшириш тизимидан ўтган.

Ўтган  20 йил ичида МАГАТЭнинг энг кенг қамровли текширувлари Эронда амалга оширди. Агентликнинг  2021-йил учун хавфсизлик чоралари амалга ошириш ҳисоботи буни тасдиқлайди. Бу ҳисоботлар  бутун дунёдаги барча текширувларнинг 22 фоизини Эрнда амалга оширилганидан далолат бермоқда. Эрон эса бутун дунё бўйлаб МАГАТЭнинг умумий ядровий объектларининг атиги 3 фоизига эгалик қилади.

Вашингнда лозим сиёсий ирода ва ҳаракат бўлмагани сабаб Эронга нисбатан санкцияларини бекор қилиш ва  АҚШни комплекс аҳаракат дастурига қайтиши тўғрисидаги Вена музокаралари боши берк кўчага киргани билан бир вақтда, бу мамлакат ва Европа 3 лиги /Германия, Британия ва Франция/ сионистик режимнинг босимлари ва  МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросснинг қўллаб- қуввалашиши билан Эронга қарши резолюцияни қабул қилди.

 

Ёрлиқ