июн 25, 2022 11:34 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон расмийлари учрашувда Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилди
    Тошкентда Ўзбекистон ва Эрон расмийлари учрашувда Афғонистон масаласига алоҳида эътибор қаратилди

Ўзбекистон ТИВ раиси вазифасини бажарувчиси ва Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тошкентдаги учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон телдерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий Тошкент шаҳрида учрашиб  Кобулдаги вазиятини муҳкома қилди.

Хабарга асосан учрашувда  Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини кенгайтириш ва Афғонистон масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек томонлар Афғонистонни қайта тиклаш бўйича констурктив музокараларни давом эттириш, қардош Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва уни минтақага жалб этишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Учрашувда Эрон томони 2022- йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Бундан ташқари учрашувда Эрон Ислом Республикасининг Тошкентадги элчиси Ҳамид Найирободий ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам қатнашди.

 

 

Ёрлиқ