Эрон ва Россия президентлари Каспий денгизи саммити доирасида учрашадилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i73108
Россия президенти Владимир Путин ва Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий эртага Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Каспий бўйи саммити доирасида мулоқот қилишлари кутилмоқда.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 28, 2022 12:36 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия президентлари Каспий денгизи саммити доирасида учрашадилар
    Эрон ва Россия президентлари Каспий денгизи саммити доирасида учрашадилар

Россия президенти Владимир Путин ва Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий эртага Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган Каспий бўйи саммити доирасида мулоқот қилишлари кутилмоқда.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ҳукумати раҳбари маслаҳатчиси Юрий Ушаков  мамлакат президенгти Владимир Путин Туркманистонда бўлиб ўтадиган Каспий бўйи мамлакталар президентлаи саммитида қатнашиб,  унинг доирасида алоҳида Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ва  Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан ҳам мулоқот қилади деб  эълон қилди.

Эрон президенти 19 январь куни Москвага ташрифи чоғида Кремль саройида Россия федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашганди ва бу икки президентнинг иккинчи учрашуви ҳисобланади.

Эртага Эрон Ислом респуликаси президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий  Каспий денгизи бўйи давлатларнинг 6-саммитида қатнашиш учун Эроннинг сиёсий ва иқтисодий олий мартабали делегацияси бошчилигида Ашхобод шаҳрига ташриф буюради.

Эртага 29- июнь  куни  Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Каспий дегизи соҳилидаги мамлакта пезидентлари иштирокида  Каспий бўйи давлатарнинг 6 -саммити бўлиб ўтади.