Эрон ва Ўзбекистон ўзаро бизнес ҳамкорлигини кенгайтиришга тайёр
Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири ўринбосари Теҳрон ҳукуматининг Тошкент билан савдо алоқаларини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири ўринбосари, Алиризо Паймонпок, Теҳронда Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашгаида икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтиришга алоҳида урғу берди.
Паймонпок ўз сўзларида Эрон ислом республикасини Ўзбекистонда чорвачилик ва паррандачилик бўйича қўшма ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.
Бундан ташқари Эрон ва Ўзбекистон қўшма комиссияси раисларининг келишувига асосан икки давлат ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги бўйича йўл харитасини тайёрлашга қарор қилинди.
Эрон ҳукумати техник-муҳандисик хизматларини экспорт қилишга айниқса Ўзбекистн қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирган.