Қолибофнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсадм транзит ва бизнес имкониятларини ривожлантиришдир
Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Ўзбекистонга сафари олдидан Теҳроннинг Меҳробод аэропортида мухбирлар билан суҳбатида, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда тижорат ва транзит тараққиёти ҳамда давлат ва хусусий секторидаги имкониятлар кўриб чиқилади деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, бугун Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Ўзбекистонга сафари олдида Меҳрод аэропортида Ўзбекистон қонунчилик палатаси ва Олий мажлиси спикери Нуриддин Иссоилов таклифи асосида мен бу мамлакатга сафар қиламан деб айтди. Қолибоф шунингдек Эрон ва Ўзбекистон парламентининг ҳар икки раиси икки давлат парламенти, иқтисодий ва сиёсий ва маданий соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантииш кераклигини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.
Эрон парламенти раиси Ўзбекистон мамлакати Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлатлардан ва ШҲТнинг самарали аъзоларидан бири бўлиб икки давлат ўртасидаги муносабатларни глобал миқёсда ривожлантириш учун жуда самарали имкониятдир деб изоҳлади.
Муҳаммабоқир Қолибоф ўз сўзларида, Ўзбекистон Афғонистон билан чеарадошдир ва икки давлат таъкидлаган масалардан бири терроризм ва наркотикаларга қарши кураш масаласидир. Шунингдек Афғонистоннинг барқарор хавфсизлигини таъминлашда ва турли қавм - элатларидан ташкил топиши кутилаётган Афғонистоннинг келгуси давлатида икки томонлама ҳамкорликка таъсирчан бўлди ва икки томон ҳам ушбу мавзуни таъкидламоқда деб аниқлик киритди.