Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини Босния ва Герцоговина президентлик кенгаши раиси билан учрашганида билдирган баёнотлари
(last modified Wed, 26 Oct 2016 08:28:27 GMT )
октябр 26, 2016 13:28 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Босния ва Герцоговина президентлик кенгашининг раисини қабул қилганларида Ғарбнинг ҳарбий коалицияси терроризмни таг -тубидан нобуд қилиш пайида эмас деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари, кеча Босния ва Герцоговина президентлик кенгашининг раиси Бакир Изатбеговични ўз ҳузурига қабул қилганида, айрим пайтлар ташкил этилган коалицияларни гуё террористларга қарши курашишлари ҳам назарга ташланади аммо Ироқда ҳам Сурияда ҳам ушбу коалициялар ҳақиқий терроризмни таг -тубидан нобуд қилиш пайида бўлмасликларга яққол маълум деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ўз сўзларида  айрим қудратли ва бой мамлакатларда ёш мусулмонларни таҳқир этилаётгани, ушбу ёшларни ИШИД каби террорчилик гуруҳларга қўшилишларига сабаб бўлмоқда деб изоҳладилар.

 Осиё ғарби минтақасида ошиб бораётган терроризмнинг турли шакларининг илидизи ҳам  Ғарб мамлакатлари хусусан АҚШнинг сиёсатларига бориб тақалади.

 Аниқ манбалар ва гувоҳлар жумладан АҚШ президентлик сайловларидаги демократик партиясининг номзоди хонум Хиллари Клинтоннинг хотиралар китобида ҳам  Ғарб давлатларини террористларни ҳимоя қилишлари ва уруш оловини ёқишлари келтирилган.

2001 чи йилнинг 11 чи сентябрида юз берган террорчилик ҳужумлар АҚШ сиёсатларини буткул ўзгартирди ва  бу мамлакатни Афғонистон ва Ироқ каби мамлакатларга ҳужум қилиши ва уруш оловини ёқишига сабаб бўлди. АҚШнинг ушбу тажовузлари ва ҳужумлари эса  минтақани инотинч бўлиши ва терроризмни кенгайиб бришига кўп таъсирини ўтказди.

 

-*-*

11 чи сентябрь ҳодисасидан кейин АҚШ сиёсатчилари ва ҳарбий масъуллари террористларга қарши биринчи бўлиб ҳужум қилиш АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлшга кафолат беради деган хулосага келишди.

Бошқа таъбир билан айтганда ,  Ню-йорк шаҳрининг марказига қарши уюштирилган террорчилик ҳужумлар Осиё ғарбида янги уруш оловини ёқилишига замин яратди.  АҚШ ва унинг иттифоқчилари  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Афғонистон ва Ироққа қарши ҳужумларни бошлашди. Аммо нафақат террроризм каби ёвуз оқимни таг- тубидан нообуд этмадилар балки  дунёнинг турли минтақаларим хусусан Ўрта Шарқ минтақасида террорзимни кенгайиб боришига сабабчи бўлдидар.

 Терроризм  оқимининг асли маркази  арабий минтақалар,бўлсада, АҚШ давлати ва айрим Европа мамлакатларининг сиёсатлари ўтган 15 йил ичида, терроризмни янада кенгайиб боришига замин яратиб келганлар.

Ироқдаги Садомнинг БААС каби хавфли режимини барҳам бериш баҳонаси билан, АҚШни Ироққа тажовузлари, ушбу режимни нобуд қилган бўлсада, аммо Ироқдаги АҚШ сиёсатлари ИШИД террорчилик гуруҳини ривожланишига имконият муҳаё этди.

ИШИД террорчилик гуруҳини кенгайиб бориши билан, бу террорчилик гуруҳ дунёнинг турли минтақаларида оммавий қирғинлар уюштириб, барча инсоний ҳад -ҳудудларни оёқ ости этди ва террорчилик амалиётларини махсус минтақалардан  ташқари бутун жаҳонда амалга ошира бошлади.

 ИШИД терорчилик гуруҳининг ушбу жиноятлари бутун жаҳон халқларини ваҳшатга солди. ИШИД террорчилик гуруҳининг кундан кунга ошиб бораётган жиноятлари АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларини ИШИДга қарши махсус коалиция ташкил этишга ундади.

-*-*

Ушбу коалиция 2014 чи йили ўз амалиётларини бошлади. Аммо бу коалициянинг хатти ҳаракатлари ва амаллари хусусан ИШИДга қарши амалиётларига эътибор бериб,  терроризмга қарши курашда иккистандартли сиёсатлар ва хатти ҳаракталар олиб бораётганига шоҳид бўлиш қийин эмас.

 Ироқ ва Сурияда  тинч аҳолини нишонга олишлари Ироқнинг турли минтақаларидаги ИШИД террористларига қурол- яроқдан иборат юкларни етказишлари, терроризмга қарши урушда АҚШ коалицияси ролидаги кўп шак -шубҳаларни келтириб чиқарган мавридларидандир.

 АҚШ коалицияси унга қарши кураш олиб боришни иддао этадиган терроризм ушбу коалиция соясида Европага ҳам сироят қилган. Ҳатто Европа мамлакатларидаги изчил осоишталик тасаввури ўрнида доимий қўрқуни вужудга келтирган.

Ироқ ва Сурияда терроризмга қарши курашда Ғарб давлатларининг иккистандартли сиёсатлари  АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳарбий коалициясини терроризмни таг- тубидан нобуд қилиш пайида бўлмаганини яна бир марта исботлаб бермоқда.

 

Ёрлиқ