июл 16, 2022 10:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украина билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон Украина билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёр

Эрон ТИВ раҳбари Эрон Ислом Республикаси Украина билан алоқаларни, жумладан иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳар томонлама ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёр деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Колба билан телефон орқали суҳбатида Эрон Ислом Республикасининг урушга қарши туришдаги принсипиал позициясини яна бир бор таъкидлаб, Эрон давлати илгирагидек Афғонистон, Яман, Фаластин ва Украинадаги урушга қаршидир деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳачларини Украина урушида фойдалиниши учун Эрон томонидан Россияга ҳарбий дрон етказиб берилгани тўғрисидаги иддаларини рад этиб,  АҚШ президенти Жо Байденнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларга ташриф билан бир вақтда бундай даъволар пайдо  бўлиши аниқ сиёсий мақсад ва ғаазли вазифалар асосида бўлганини маълум қилди.

Абдуллоҳиён телефон орқали бу суҳбатда, Эрон Ислом республикасининг урушга қарши  туриш ва урушни тўхтатишни қўллаб-қувватлаш борасидаги принсипиал ва аниқ позицияси баъзи Ғарб давлатларининг икки томонлама ёндашуви каби  стандартга асосланмаган деб изоҳлади.

Эрон ТИВ бошлиғи Эрон урушни тугатиш ва Украинадаги инқирозни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда деб қўшимча қилди.

Украина ташқи ишлар ваири Дмирий Колба Эрон Ислом Респуликасининг урушга қари туган позицисини баҳолаб, Эрон ва Укаина ТИВ раҳарлари ўртасида уруш бошлангагн оғир кунларда ҳам йўлга қўйланр муотқтнинг давом этиши жуда муҳимдир деб қайд этди.

Украина ТИВ бошлиғи бошқаларнинг айбловлари Киев ва Теҳрон ўртасида дўстона алоқаларига путур етказмаслигига тўхталиб, икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама кенгайтиришга ва Эрон ислом Респубилкаси билан муносабатларнинг янг саҳифасини ошишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ