Эрон Россияга 40 тонна оғир сув сотилиши бўйича шартнома имзолади
(last modified Sat, 23 Jul 2016 14:36:03 GMT )
июл 23, 2016 19:36 Asia/Tashkent
  • Эрон Россияга 40 тонна оғир сув сотилиши бўйича шартнома имзолади

Эрон Россияга 40 тонна оғир сув сотилиши бўйича шартнома имзолади

Эрон атом энергияси ташкилоти раиси Россияга 40 тонна оғир сувни сотилиши бўйича шартнома имзолангани ҳақида хабар берди. Эрон атом энергияси ташкилотининг раиси ва президент ўринбосари Али Акбар Солеҳий Эрон телерадиокомпаниясининг ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, европанинг йирик ширкатлари Эроннинг оғир сув маҳсулотини харид қилиш учун талабгор бўлишган. Солеҳий Эрон ёш авлодининг ядровий фаолиятларда ўзларига ишончлари комил эканлигига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу лойиҳа 30-40 йилда тижорат босқичига ўтади. Ушбу соҳада бошқа мамлакатларга қарам бўлмаслик учун Эронда ядровий иншоотларни барпо этиш учун тайёргарлик кўрилиши мақсадида ушбу қулай фурсатдан фойланиб келаси  30 йил ичида ушбу лойиҳадан фойдаланиш учун аъзо бўлиш керак.