Раисий Эрдуғонни расмий кутиб олди(видео)
(last modified Tue, 19 Jul 2022 06:42:15 GMT )
июл 19, 2022 11:42 Asia/Tashkent

Теҳрондаги Саъдобод маданий мажмуасида Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Туркия Президентини расман кутиб олди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон душанбага ўтар кечаси юқори мартабали делегация бошчилигида 2 кунлик ташриф билан Теҳронга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун (сешанба) эрталаб Саъдобод маданий мажмуасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий томонидан расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали кутиб олиш маросими Эрон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради.

Эрдоған бугун оқшом Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти иштирокида Эрон-Туркия ҳамкорлик олий кенгашининг еттинчи йиғилишида иштирок этади.

Бу учрашувда Эрон-Туркия муносабатлари кенг кўламда баҳоланади ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада яхшилашга қаратилган икки томонлама чора-тадбирлар кўриб чиқилади.

Шунингдек, Остона тинчлик жараёнининг еттинчи саммитида Эрон, Туркия ва Россия президентларининг иштирок этиши Эрдўғоннинг Теҳронга сафари режаларидан биридир.

Бу уч томонлама учрашувда Эрон Ислом Жумҳурияти, Туркия ва Россия президентлари Суриядаги охирги воқеалар ва терроризмга қарши курашни муҳокама қилади.

Эрдўғон ушбу учрашув доирасида Россия президенти билан икки томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда.