Ислом Инқилоб муаззам раҳбари: Америкаликлар Суриядаги Фуротнинг шарқидаги минтақадан чиқариб юборилиши керак
(last modified Wed, 20 Jul 2022 04:56:35 GMT )
июл 20, 2022 09:56 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари сешанба куни кечқурун Россия президенти Владимир Путин ва унга ҳамроҳлик қилган делегация билан учрашувда Сурия масаласини жуда муҳим деб атади ва шундай деди: Суриядаги яна бир муҳим масала, Фурот дарёсининг шарқидаги унумдор ва нефтга бой ҳудудларнинг америкаликлар томонидан босиб олиниши, уларни бу ҳудуддан чиқариб юбориш орқали ҳал қилиниши керак.

Бу учрашувда Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий дунё воқеалари Эрон ва Россиянинг тобора ортиб бораётган ва ўзаро ҳамкорликка муҳтожлигини кўрсатаётганига урғу бериб, қўшимча қилдилар: Икки давлат ўртасида, жумладан, нефт-газ соҳасида ҳам кўплаб келишувлар ва шартномалар мавжуд бўлиб, уларни охиригача давом эттириш ва амалга ошириш керак.

У киши Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни, айниқса, Ғарб санкциялари ортидан амалга оширилаётган иқтисодий ҳамкорликни зарур ва ҳар икки давлат манфаати йўлида деб ҳисоблаб, Украинадаги воқеалар ҳақида шундай деди: Уруш шавқациз ва қийин жараён бўлиб, ундан оддий одамлар жабр кўраётганидан Ислом Жумҳурияти умуман мамнун эмас. Лекин Украина мисолида, агар сиз ташаббус кўрсатмасангиз, қарши томон ўз ташаббуси билан урушга сабаб бўларди.

Ғарбликларнинг кучли ва мустақил Россияга бутунлай қарши эканлигини таъкидлаган Инқилоб Раҳбари НАТОни хавфли тузилма деб атадилар ва қўшимча қилдилар: Агар НАТОга йўл очиқ бўлса, у чегара билмайди ва агар у Украинада тўхтатилмаганида, улар Қрим баҳонасида бироз вақт ўтгач, худди шундай урушни бошлашарди.

Оятуллоҳ Хоманаий таъкидладилар: Албатта, бугун Америка ва Ғарб аввалгидан кучсизроқ бўлиб қолди, катта куч ва сарф-харажатларга қарамай, уларнинг минтақамиздаги, жумладан, Сурия, Ироқ, Ливан ва Фаластиндаги сиёсатларининг муваффақияти анча камайди.

У киши Сурия масаласини жуда муҳим деб атади ва Ислом Жумҳуриятининг бу давлатга ҳарбий ҳужумга қарши туриш позицияси ва ҳарбий ҳужумнинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар: Суриядаги яна бир муҳим масала, Фурот дарёсининг шарқидаги унумдор ва нефтга бой ҳудудларнинг америкаликлар томонидан босиб олиниши, уларни бу ҳудуддан чиқариб юбориш орқали ҳал қилиниши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий сионистик режимнинг минтақа ишларига аралашувини қоралаб, Россия президентининг сионистларга қарши охирги позицияларини олқишладилар.

У киши яна таъкидладилар:Ислом Жумҳурияти Эрон ва Арманистон чегарасининг ёпилишига олиб келадиган сиёсат ва дастурларга ҳеч қачон тоқат қилмайди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳам Ғарбнинг алдовига қарши ҳушёрликни зарур деб эканлигини таъкидлаб, дедилар: Америкаликлар ҳам зўравон, ҳам айёр ва собиқ Совет Иттифоқининг парчаланишига сабаб бўлган омиллардан бири Америка сиёсатига алданиш эди. Албатта, сизнинг даврингизда Россия ўз мустақиллигини сақлаб қолди.

Шунингдек, у киши икки давлат ўртасидаги муносабатларда савдони миллий валюталарда айрибошлаш, доллар ўрнига бошқа валюталардан фойдаланиш сиёсатини маъқулладилар ва шундай дедилар:Долларни аста-секин глобал операциялар йўлидан олиб ташлаш керак ва буни аста-секин қилиш мумкин.

Бу учрашувда Путин Украинадаги воқеалар ҳақида шундай деди: Ҳеч ким уруш тарафдори эмас ва тинч аҳолининг ҳалок бўлиши катта фожиа. Аммо Ғарбнинг хатти-ҳаракати туфайли бизда реакцияга киришишдан бошқа иложимиз қолмади.

Россия ва Украина ўртасидаги келишмовчиликларнинг омиллари ва илдизларини санаб ўтиб, айниқса Ғарб ва Қўшма Штатларнинг сўнгги йиллардаги провокацион ҳаракатлари, жумладан, Украинадаги тўнтариш, шунингдек, НАТОнинг кенгайтириш сиёсати, олдинги мажбуриятларига қарамай, Россия томон силжишда давом этиши, Россия президенти шундай деди: Баъзи Европа давлатлари Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига қаршимиз, лекин биз Америка босими остида бунга рози бўлдик, деб айтишди. Бу уларнинг суверенитети ва мустақиллиги йўқлигини кўрсатади.

Путин америкалик ёвузликнинг яна бир мисоли сифатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Қуддус кучлари собиқ қўмондони генерал-лейтенант Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини келтирди ва нутқининг яна бир қисмида Россияга қарши Ғарб санкцияларига тўхталиб ўтиб, шундай деди: Бу санкциялар Ғарбга зарар етказади ва натижада нефт нархининг ошиши ва озиқ-овқат таъминоти инқирози каби муаммолар юзага келади.

АҚШнинг бошқа давлатларни эмбарго қилиш ва талон-тарож қилиш учун доллар воситасидан нотўғри фойдаланаётганига ишора қилиб, Россия Президенти бу ишни охир-оқибат Американинг ўз зарарига деб ҳисоблади ва бу валютага глобал ишончнинг заифлашишига ва мамлакатларнинг муқобил валюталардан фойдаланишга ҳаракатига сабаб бўлишини таъкидлаб, деди: Россия ва Эрон икки давлат муносабатларида миллий валюталардан фойдаланишнинг янги усулларини ишлаб чиқмоқда.

Россия президенти инқилоб етакчисининг Кавказ минтақаси бўйича позицияларини маъқуллаганидан сўнг, икки давлатнинг Сурия масаласи бўйича позицияларини, жумладан, бу мамлакат шимолидаги ҳарбий ҳужумга қарши чиқишларини ўзаро тўлиқ мос деб атади ва деди: Фурот дарёсининг шарқидаги ҳудуд Сурия ҳарбий кучлари назорати остида бўлиши керак.