Исломий инқилоб муаззам раҳбари сешанба куни Босния ва Герцоговина президенти билан учрашди
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари айрим ғарб давлатларининг терроризм балосини таёрлашлари ва уруш келтириб чиқаришларига доир сиёсатлари билан курашиш кераклигини таъкидлади
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, мустақил мамлакатлар мустабид давлатларнинг сиёсатларидан таъсирланмасдан ва алоқаларни мустаҳкамлаш билан ихтилофлар ва тўқнашувларни барҳам беришлар лозим. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сешанба куни Босния ва Герцоговина президенти Бакир Изатбегович билан учрашганида айрим ғарб давлатларининг терроризм балосини таёрлашлари ва уруш келтириб чиқаришларига доир сиёсатлари билан курашиш кераклигини таъкидлади. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари айни пайтда Европагача етиб борган терроризм ва такфирчилик ҳаракатларининг авж олишига ишора қилиб шундай айтдиларки, эҳтимол келгусида ҳам ҳозирги вазият янада кескин тус олиши мумкин. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу балонинг манбаси ташқи кўринишидан араб мамлакатларида юзага келганга ўхшайди аммо воқеликда эса, Америка давлати ва бази бир Европа давлатлари ушбу кўнгилсиз ҳодисаларнинг содир этилишида асосий омил ҳисобланади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ғарб давлатларининг терроризмга қарши ҳарбий коалицияларини ҳақиқий эмас деб атадилар ва шундай айтдиларки, гарчи ушбу коалиция терроризм ҳолатлари бўйича жанга кириши мумкин. Лекин Ироқ ва Суриядаги урушларда терроризмни бартараф этиш мақсадлари йўқ ва уларнинг ёвузликлари кун сайин инсоният учун оғир муамммоларни келтириб чиқарияпти. Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон билан Босния ва Герцоговина ўртасидаги дўстона ва тарихий алоқаларига ҳамда ушбу мамлакат халқининг бошидан ўтган оғир ва аянчли уруш даврларига ишора қилиб шундай айтдиларки, тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолиш давлат органларининг бурчи бўлиб, тинчлик бор жойда тараққиёт ва фаровонлик бўлади.